Биринчи босқич 1991-2000 йилларни ўз ичига олиб, бу давр мобайнида ФЎЎБОнинг конституциявий-ҳуқуқий, ташкилий асослари ҳамда уларнинг ваколатларини шакллантириш билан боғлиқ масалалар амалга оширилди. Иккинчи босқич – ФЎЎБО фаолияти ва ваколатлари такомиллашувининг 2001 йилдан 2010 йилгача бўлган муддатини ўз ичига олган фаол демократик янгиланишлар даври. Учинчи босқич – ФЎЎБО фаолияти ҳамда ваколатларини янада такомиллашувининг 2010-2016 йилларни ўз ичига олади. Тўртинчи босқич 2017 йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегиясига асосан 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармони эълон қилинди. Мазкур фармоннинг қабул қилиниши билан маҳалла институтини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Хусусан, шу кунга қадар жамоат ташкилоти сифатида фаолият юритган маҳалла институти эндиликда давлат ташкилотига айлантирилди. Бироқ, маҳалла фуқаролар йиғини раисини сайлаш тартиби сақланиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкилий тузилмаси1
1-жадвал
Мазкур бобнинг иккинчи параграфи «Тошкент шаҳри ўзини ўзи бошқариш органларининг тарихи ва ўзига хос хусусиятлари» деб номланиб, унда Тошкент маҳаллалари тарихи, уларнинг сони ва ортиб бориш динамикаси, шунингдек намунали маҳаллалар ҳамда уларнинг асосий хусусиятларига урғу қаратилган. Тошкент шаҳри маҳаллаларининг тарихи Н.Г.Маллицкий, Н.А.Маев, Н.С.Ликошин, А.П.Шишов ва В.А.Шишкин1 каби тадқиқотчиларнинг илмий изланишларида таҳлил этилган. Унга кўра, Н.Г.Маллицкийнинг «Тошкент маҳалла ва мавзелари» номли китобида «А.П.Шишовнинг «Сартлар» ишида 154 маҳалланинг рўйхати берилган бўлиб, унда Маев рўйхатинининг таъсири сезилиб турса ҳам, бироқ баъзи ўзгариш ва тўлдиришлар қилинган2», деб ёзади. Н.Г.Маллицкий ўзигача бўлган олимларнинг илмий тадқиқотларини таҳлил қилади ва ўзи яшаётган даврдаги Тошкентнинг ҳар бир маҳалла ва мавзеларини номини келтириб ўтади.
Мустақиллик йилларида Тошкент шаҳар маҳаллаларининг сон ва сифати ўсиб борди. Бу асосан, шаҳар ҳудудининг кенгайиши ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши босқичма-босқич ортиши ҳисобига амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |