Тошкент давлат педагогика университети бобожонов исломбек усмоналиевич


Download 411 Kb.
bet9/13
Sana29.01.2023
Hajmi411 Kb.
#1138242
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Avtoreferat Bobojonov Islombek 27.11.21

2- жадвал

Пойтахт маҳаллалари орасида намунали маҳалла сифатида эътироф этиладиган «Кўкча» МФЙни ҳам самарали фаолият юритадиган маҳаллалар қаторида алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Кўкча МФЙ 1925 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 7527 нафар аҳоли истиқомат қилади. МФЙдан доимий фуқаролик рўйхатидан ўтган ёшлар сони 3646 тани ташкил этади1. Кўкча МФЙда ҳеч қаерда ишламайдиган ва ўқимайдиган ёшлар сони 8 нафар бўлиб, 4 нафар ёш хорижий мамлакатга ишлаш учун кетган2. 2019 йил Икрамова Умида (1997 йил туғилган), Тошимова Нодира ва Тошимов Султон маҳалладаги жамоат ишига жалб қилинган. МФЙ нинг «Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия»си фаолиятини намуна сифатида келтириш мумкин. Шунингдек, пойтахтдаги Мароқанд, Меҳнат, Дўстлик, Университет, Ёшлик, Зийнат, Хондамир, Истироҳат, Ибрат, Абдулла Қодирий, Анорзор каби маҳаллалар иш тажрибасини намуна сифатида мисол қилиб келтириш мумкин.
2013 йилда пойтахт маҳаллалар орасида ташкил этилган «Энг намунали маҳалла» танловида Олмазор туманидаги «Аҳил» маҳалла фуқаролар йиғини ғолиб деб топилди3. Алоҳида таъкидлаш ўринлики, «Аҳил» маҳалла фуқаролар йиғини мустақиллик йилларида бир неча бор ушбу танловда ғолиб деб топилган. Бунинг асосий сабаби маҳалла фуқаролар йиғинининг иш услубининг замон талабларидан келиб чиққан ҳолса такомиллаштириб борилиши ҳисобланади.
«Ўзбекистон ёшлара сиёсатида ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколат ва вазифалари» деб номланган учинчи параграфда ёшлар тушунчаси ва унинг изоҳи, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маҳалла институтнинг вазифа ва ваколатлари таҳлил қилинади. «Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган ХХI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда»4. Жамиятнинг бир қисми сифатида ёшлар кўплаб ижтимоий фанларнинг ўрганиш предмети ҳисобланади. Табиийки, уларнинг ҳар бирида ёшлар тушунчасига ўзига хос мазмун-моҳият юкланади5. Шу сабабли ҳам ёшлар қатламини ижтимоий ҳолати, жамиятдаги ўрни ва сиёсий жараёнлардаги иштироки каби жиҳатларини ўрганадиган махсус фан бўлиб, у «Ювентология6» деб номланади.
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси берган маълумотларида, 01.10.2021 ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35.079.190 кишини ташкил этмоқда ҳамда унинг 65 % ини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади7. 14-30 ёш оралиғидагилар эса 32 фоизни ёки умумий аҳолининг 10 миллионини ташкил этади8. Бу кўрсаткичлар эса, Ўзбекистонни ёшлар мамлакати мақомини янада мустаҳкамлайди.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан, Ўзбекистон Республикасида ёшлар тарбияси ва таълими долзарб аҳамият касб эта бошлади. 1991 йилдан 2008 йилгача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистонда 100 га яқин қонун ҳужжатлари, 10 дан ортиқ қонунлар, 30 дан зиёд фармонлар, 50 га яқин Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди1. 2017 йилдан бошлаб эса жами 40 та Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди2. Мазкур қонун ва қонуности ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан мақсад илм-фан ва технологиялардаги ютуқларни ёшлар ҳаётига олиб кириш ва унинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ҳисобланади. Бу эса ёшларни дунёнинг илғор мамлакатларида эришилган ютуқлардан фойдаланиб янада юксалишига хизмат қилишни назарда тутади.
2016 йил 14 сентябрда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун3 янги таҳрирда қабул қилинди. Қонуннинг 18 моддаси тўлалигича ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда маҳалла институтининг амалга оширадиган вазифаларига бағишланган4. Унга кўра, маҳалла институти ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёш фуқароларга қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш, ёшларни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари ва бошқа муассасалар билан ҳамкорлик қилиш каби бир қатор вазифа ва ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6017-сон Фармонига5 мувофиқ ёшларга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, шунингдек, ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширувчи давлат бошқарув органи, яъни Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди6. Агентлик ёшлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул этиб белгиланди.
«Ёшлар ўртасидаги маънавий-маърифий фаолият ва жиноятчиликка қарши курашишда Тошкент шаҳар маҳалла институтининг ўрни» деб номланган иккинчи бобда шаҳар маҳаллаларида ёшлар ўртасидаги маънавий-маърифий фаолиятни ташкил этишда ижтимоий шериклик, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этилишига қарши курашиш ва уни олдини олишда Тошкент шаҳри маҳаллаларининг ишлаш усуллари таҳлил қилинган.
Мазкур бобнинг биринчи параграфи «Шаҳар маҳаллаларида ёшлар ўртасидаги маънавий-маърифий фаолиятда ижтимоий шериклик» деб номланиб, унда ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти, шаҳар маҳаллаларининг маънавий-маърифий йўналишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилинади.
Ёшлар тарбиясига, маънавиятига салбий таъсир этувчи омиллар ўрганилганда, мустақилликнинг дастлабки йилларига нисбатан бугунги кунда улар хавфлироқ эканлигини кўриш мумкин. Сўнгги йилларда бундай хавфлар ортишининг асосий сабаби интернет тармоғининг кенг оммалашгани ва бугунги кун ёшлари ундан эркин фойдаланиш имконига эга эканлиги билан характерланади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 22,5 миллион кишига етган1. Шундан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий тармоқлар – facebook, telegram, instagram, tik-tok каби мессенжерларда ёшларнинг катта қисми одоб-ахлоқ чегарасини исталганча бузаётгани, ўйлаб ўтирмасдан бир-бирини ҳақорат қилаётгани, порнографияни тарғиб қилувчи суратлар ва видеоларни эркин, ҳеч қандай чекловларсиз томоша қилаётгани ёки тарқатаётгани ёшлар тарбиясида бугун ҳар қачонгиданда кўпроқ ва самаралироқ ишлаш зарур эканлигини кўрсатмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ахборот технологиялари, интернетнинг кенг оммалашмаганлиги ҳамда ёшлар орасида халқимиз урф-одатига, тарихимизга бегона ғояларни кенг тарқалмаганлиги сабабли ёшлар тарбияси билан боғлиқ муаммолар бугунгидек кўп учрамас эди. Бугунги кунда ахборот технологияларининг тобора ривожланаётганлиги, ҳаётимизнинг катта қисми интернетга боғлиқлиги сабабли ёшларда ижтимоий тармоқлар билан ишлаш маданиятини кучайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этади.
Маҳалла фуқаролар йиғини маънавий-маърифий йўналишдаги вазифаларини амалга оширишда Республика Маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари, фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички ишлар органлари профилактика инспекторлари, таълим муассасалари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси, «Ота-оналар университети», Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти (2017 йилга қадар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати), корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади1. Ушбу ҳамкорлик доирасида МФЙлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда йиллик иш режалари тузиб, йил давомида ёшлар тарбияси масаласи, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширади.
Маҳаллаларнинг оқсоқоллари билан олиб борилаётган «Оилада бола тарбиясида отанинг роли», «Оилада бола тарбиясида онанинг роли», «Бола бошидан, ўғлон ёшидан», «Бир болага етти қўшни ота-она» мавзуларида давра суҳбатлари мунтазам равишда ташкил этиб келинади2. Шу билан бирга Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги Иқбол, Мажнунтол, Миробод туманидаги Мингўрик, Фаровон, Байналминал, Толариқ, Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий, Дархон, Нодирабегим, Ҳамид Олимжон, Учтепа туманидаги Ҳожиобод, Кўкча, Оқтепа, Хондамир, Истироҳат каби маҳаллаларни мазкур йўналишдаги тадбирларни ташкил этишда намунали маҳалла сифатида тилга олиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, 2000-2010 йиллар давомида Тошкент шаҳри маҳаллаларида «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда 1000 дан ортиқ тадбирлар амалга оширилган3.

Download 411 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling