Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana27.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1133732
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
IO\'M

 
 
 


27 
2.2.3. Мустақил ишларни мазмуни 
Таълим дастурида фанларнинг бир қатор масалалари ва муаммолари 
мустақил таълим орқали ўрганилиши кўзда тутилган. Мустақил таълим 
талабалар томонидан у ѐки бу фан бўйича дастур материалларидан бир 
қисмини мустақил ўзлаштирилишидир.
Мустақил таълим талабанинг аудиторияда ва ундан ташқарида,
ўқитувчи раҳбарлиги ѐки ўқитувчи иштирокисиз амалга ошириладиган 
мустақил иш мажмуини англатади.
Мустақил таълим қуйидаги шаклларда амалга оширилади: 
1. Бевосита аудиторияда – маъруза амалий машғулот, семинар ѐки 
лаборатория ишлари бўйича вазифалар бериш жараѐнида; 
2. Ўқитувчи билан дарс жадвалидан ташқари пайтлардаги бевосита 
мулоқот чоғида маслаҳатлар беришда, ижодий мулоқотлар жараѐнида, якка 
топшириқ бажаришда ва бошқалар. 
3. Ахборот ресурс марказида, уйда, талабалар уйларида, кафедраларда
талаба томонидан ўқув ѐки ижодий топшириқларни бажариш жараѐнида.
Талабалар мустақил таълимини ахборот технологиялари асосида ташкил 
этиш истиқболли йўналишлардан бири саналади. Маълумки, ўқув 
материалларининг турли шакллари, жумладан ўрганиладиган жараѐн ва 
ҳодисаларни виртуал шаклда акс эттирадиган электрон ўқув-методик 
ресурслар, янги мавзуларни ўзлаштириш жараѐнида вужудга келадиган 
саволларга ихтиѐрий вақтда тўла жавоб олиш имкониятини берадиган 
интеграллашган 
электрон 
луғат-маълумотнома, 
табиий 
фанларни 
йўналишлари 
бўйича 
виртуал 
лаборатория 
ва 
намойиш-тажриба 
машғулотлари талабалар томонидан ўқув фанларини мустақил ўрганишга 
зарур бўладиган ресурслардан саналади. Мустақил ишни ташкил этишда 
юқорида эслатилган ресурслардан фойдаланиш тартиби ҳар бир талабанинг 
индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда белгиланади. 


28 
Мустақил иш муайян фандан ўқув дастурида белгиланган ҳамда талаба 
томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малаканинг 
маълум бир қисми бўлиб, ўқитувчи маслаҳати ва тавсиялари асосида 
аудиторияда ѐки аудиториядан ташқарида бажарилади. Ушбу бўлимда 
талабалар мустақил ишини бажариш юзасидан тегишли кафедралар 
томонидан савол ва топшириқлар ҳамда уларни бажариш бўйича методик 
тавсиялар берилади. Фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб қуйидаги схемада 
келтирилган мустақил иш турлари бўйича топшириқлар ишлаб чиқилади.
Талаба томонидан мустақил равишда жавоб ѐзишни (реферат ѐки 
ҳисобот шаклида) талаб этувчи саволлар ишлаб чиқилади. Талабанинг 
ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йуналтирилган топшириқлар 
ишлаб чиқилади. 
Ёзма мустақил топшириқлар: 
-ҳисоблаш учун берилган вазифаларни бажариш, умумлаштирувчи ва 
такрорланувчи жадвалларни тўлдириш, технологик хариталарни ишлаб 
чиқиш, лаборатория, амалий ишлар тўғрисида ҳисоботлар тузиш ва шунга 
ўхшаш вазифаларни ўз ичига олади. 
График мустақил топшириқлар: 
- уларга турли лойиҳаларни тайѐрлаш чизмачилик ишларини 
эскизлаштириш, кесмалар ва кесишмаларни тасвирлаш, (айрим детал ва 
тугунларни чизиб кўрсатиш ва х.з), схемалар, графиклар, диаграммаларни 
тузиш, кузатиш натижаларини тасвирлаш ва шунга ўхшаш вазифаларни ўз
ичига олади. 
Амалий характердаги мустақил топшириқлар: 
- талабалар ўқитувчи топшириғи асосида мустақил ишни бажариш 
жараѐнида буюм ва махсулотларни тайѐрлаш, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни 
таъмирлаш, махсулотга ишлов бериш, ҳисоблаш, янги мосламаларни 
лойиҳалаш, макет ва моделлар, намуналар тайѐрлаш каби ишларни амалга 
оширадилар. 


29 
Методик тавсияларнинг асосий бўлимлари қуйидагиларни ўз ичига 
олиши лозим: 
талабалар мустақил ишлари топшириқлари баѐни ѐки характеристикаси; 
ҳар бир аудиториядан ташқари мустақил топшириқни бажариш 
юзасидан сарфланадиган намунавий вақт меъѐри; 
тавсия этилаѐтган адабиѐтлар рўйхати (асосий ва қўшимча); 
талабалар мустақил ишлари жиҳозлаш ва тақдим этишга қўйиладиган 
талаблар; 
талабалар мустақил ишлари бажарилишини баҳолаш. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling