Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat


Download 36.41 Kb.
bet1/10
Sana19.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1363875
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Эстетиканинг замонавий муаммолари


Эстетиканинг замонавий муаммолари
Режа:

  1. Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари

  2. Эстетик тарбияда фан, таълим ва маданиятнинг ўзаро алоқаси

  3. Меҳнат – турмуш эстетикасининг муҳим омили

  4. Инсоннинг табиий, ахлоқий ва эстетик диди мутаносиблиги

  5. “Оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик дидига таъсири

  6. Спорт ва унинг маънавий-эстетик жиҳатлари

  7. Воқеликка эстетик муносабатнинг аҳамияти

  8. Оламни эстетик англашда технологияларнинг роли

  9. Рекламанинг эстетик жиҳатлари


Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари. Эстетик тарбия ўз– ўзидан пайдо бўлиб, ривожланадиган «микроорганизм» эмас ва айни пайтда бирдан тўхтаб қоладиган «механизм» ҳам эмас. У секин–аста инсон томонидан орттирилган ҳаётий тажрибалар, кўникмалар, билимлар орқали шаклланиб боради. Қолаверса, эстетик тарбия ижтимоий тараққиётнинг муайян жабҳаларида аниқ мақсадларга йўналтирилган фаолият сифатида иш олиб боради. Бундан ташқари тарбиянинг мазкур шакли айрим кишиларнинг ёхуд бирор–бир гуруҳнинг турли хил фаолиятлари натижасида юзага келади.
Эстетик тарбия моҳиятан инсон омили билан боғлиқ бўлиб, бу омил нафис дидга, юксак фаросатга ва покиза туйғуларга эгалиги билан ажралиб туради. Жамиятда яшаётган бирор–бир шахс эстетик жараёнлардан четда турмайди, аксинча, ўзининг муайян хатти–ҳаракати билан мазкур жараёнларга у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Эстетик тарбиянинг мақсади ана шундай таъсирларни гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик, кулгилилик асосида йўналтиришдан иборат.
Ҳар бир инсон жамиятда ўз ўрнини билиши, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб ҳис қилиши лозим. Эндиликда мафкура дунёсида пайдо бўладиган бўшлиқ пировардида жамият, инсон ва мамлакат учун нақадар катта хавф солишини англанмоқда. Тарбиянинг эстетик шакли эса мазкур жараёнларда ёш авлодни гўзаллик ҳақидаги туйғуларини, табиатга бўлган муносабатини, бадиий адабиётга қизиқишини, жамият маънавий ривожидаги янгича қарашларни гўзаллик ва улуғворлик асосида тарбиялашдек долзарб вазифани амалга ошириши билан муҳим аҳамият касб этади. Эстетик тарбиянинг асосий вазифалари:

  • кишиларда санъат асарлари, бадиий ижод намуналарини нафақат фаол ўзлаштириш балки, уларнинг эстетик моҳиятини англаш ва баҳолаш қобилиятини такомиллаштириш;

  • жамият аъзоларининг ижодий имкониятларини намоён қилдириш ва улардан фойдалана билишга ишонч туйғусини уйғотиш;

  • табиат ҳамда жамият ижтимоий жараёнларига соф туйғу билан муносабатда бўлишга ва уларни равнақ топтириш йўлида астойдил фаолият олиб бориш кўникмаларини хосил қилиш;

  • ўтмиш маънавий меросимизга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш учун замин яратиш;

  • ижоднинг барча турларини тараққий эттириб жаҳонга юз тутиш ва уларни миллат манфаатлари учун наф келтирадиган томонларини тарғиб қилишга ундашди.

Эстетик тарбия жуда кенг кўламга эга бўлиб, инсонни бир бутун шахс сифатида намоён қилади. Шунинг учун ҳар қайси давр, тузум, жамият эстетик тарбияга эҳтиёж сезади. Бироқ, бу жараён педагоглар зиммасига жуда катта вазифа юклайди. Айниқса, бугунги кунда олий таълим муассасасида катта эҳтиёжга айланмоқда. Бироқ, кўпгина муассасаларда бу фанга ниҳоятда жўн ва примитив ёндошув мавжудлигини алоҳида эътироф этиш зурур.

Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling