Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat


Спорт ва унинг маънавий-эстетик жиҳатлари


Download 36.41 Kb.
bet7/10
Sana19.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1363875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Эстетиканинг замонавий муаммолари

Спорт ва унинг маънавий-эстетик жиҳатлари. Жисмоний тарбия ва спорт инсонга хушкайфият, эстетик руҳ, ҳаракатчанлик, эпчиллик, чаққонлик, жисмоний фаоллик бахш этади. Бу хусусда Б.Лоу ўзининг “Спорт гўзаллиги” деган китобида Ф.Киноннинг “Театр, томошабинга суяниб ривожланадиган санъат тури... Спорт мусобақаларида томошабинлар ўзларини худди спектакл томошосидагидек тутадилар: улар юксак маҳорат эгаларига қарсак чаладилар ва ёмон ўйин кўрсатганга нисбатан салбий муносабатларини яширмайдилар.
Спортда ҳам, театрда ҳам биз “ўйин” ҳақида гапирамиз”3 деган фикрини келтирар экан спортнинг ахлоқий-эстетик тарбиявий аҳамиятга эгалигини назарда тутади. Шунингдек Б.Лоу Ҳ.Слюшернинг “Спорт ва экзистенция” китобидаги “Спорт – токи ҳақиқий спорт экан, у эстетик фазилат ва нафисликка эриша олади. У спортчи учун чуқур маънога бой ҳолат... спорт ботиний яхлитликни ва юксак даражадаги ҳиссий кўтаринкиликни талаб қилади” бу билан Ҳ.Слюшер спортчи ҳис этадиган эстетик завқ ҳақида4 таъкидлайди деб фикр билдиради. Бундан ҳам кўриниб турибдкик спорт шахсда жисмоний гўзалликни ҳис қилиш қобилиятини тарбиялаш унинг камолотида катта ўрин тутади. Бу соҳада амалга оширилаётган ишлар соғлом ва баркамол авлоднинг жисмоний гўзаллиги, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилгандир.
Зеро, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда жисмоний маданият муҳим аҳамият касб этиб, инсоннинг барча табиий ва ижтимоий қобилиятларини рўёбга чиқаради, уни маънан юксалтириб эзгу ишларга сафарбар этади. Бу ерда гап профессионал спортчининг жисмоний маданиятига оид талаблар ҳақида эмас, балки табиий ҳаракатчанлиги, келишган қадди-қомати, жисмоний фазилати билан ажралиб турувчи соғлом инсон ҳақида бормоқда. Бинобарин, соғломлик бебаҳо бойлик, моддий ва маънавий неъматлар яратиш асоси, олий қадрият саналган инсон камолотининг таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш аҳоли саломатлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлиб, аввало, ёшларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга”5.
Маънавий ва жисмоний соғлом инсон ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш имкониятларига эга, кайфияти юқори, ижодкор бўлади. Бу нарса унинг нафақат жисмоний меҳнат соҳаси, балки эстетик қадриятларни яратишдаги фаоллигида ҳам кўз-га ташланиб туради..Мустақиллик йилларида мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат аҳамиятига молик вазифа этиб белгиланди. 1998 йил 6 сентябрда Тошкентда 28 давлат вакиллари Кураш халқаро ассоциация (КХА)га асос солишди.Ўтган йиллар давомида 711 та спорт иншооти қурилиб, болалар ихтиёрига топширилди, уларнинг 161 таси янгидан бунёд этилди, қурилиш-тиклаш ишларига 9,8 миллиард сўм,уларни замонавий асбоблар билан жиҳозлашга 1,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ишлатилди. Биргина 2008 йилнинг ўзида касб-ҳунар ва ака-демик лицейлар қуриш учун 382,4 млрд сўм сарфландиЖаҳоннинг энг замонавий стадионлари билан тенглаша оладиган “Бунёдкор” стадиони ҳам Ўзбекистоннинг спортга бўлган муносабатининг ёрқин намунасидир. Мустақиллик йилларидаЎзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ўзига хос янги тизими шаклланди. Мактаб ўқувчилари ўртасида «Умид ниҳоллари», лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод», олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Универсиада» мусобақалари доимий тус олди.
Спорт иродани мустаҳкамлашда, аниқ мақсад сари интилишда, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишда жуда катта аҳамият касб этишини, у инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туйғуларини тарбиялайди. Айниқса, “Баркамол авлод” мусобақалари спорт соҳасида янги анъаналарни бошлаб берди. Ёшларнинг нафақат жисмоний чиниқишларига, балки ҳалол беллашувлар иштиёқи, ғалабалар қувончи билан яшашига, халқимизга хос мардлик, тантилик ва бағрикенглик ҳисларини кўрсатиб, маънавиятларининг юксалишига ҳам хизмат қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, спорт нафақат ёшларнинг жисмоний жиҳатдан чинакам соғлом бўлиши, ўз табиий имкониятларини рўёбга чиқариш воситаси бўлиб қолмай, балки ҳар томонлама камол топиши, маънавий-руҳий, сиёсий-мафкуравий ва бадиий-эстетик салоҳиятларини, онги ва тафаккурини ватанпарварлик, миллий ғурур ва миллий ифтихор руҳида шакллантириш ва ривожлантириш омили сифатида ҳам ижтимоий аҳамият касб этади.
Шунингдек, спорт – миллий ва умуминсоний эстетик маданият рамзи сифатида халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик туйғуларини мустаҳкамлашда катта ижтимоий аҳамият касб этмоқда. Бунинг ёрқин мисолини бир қатор миллий ва оммавий спорт ўйинларида кўришимиз мумкин. Хусусан, ўзбек миллий кураши ўзида эстетик маданиятнинг юори кечинмаларини намоён этиши, курашаётган курашчиларнинг нозик ҳаракатларида кишини илҳомлантирадиган ва завқлантирадиган эстетик қиёфанинг акс этиши миллийлик ва умуминсонийлик хусусиятларини намоён этади. Спортнинг нозик ва барчанинг ўзига эстетик завқ билан жалб этадиган турларидан енгил атлетикада ҳам бу жараён яққол гавдаланади. Спорт ўйинлари ичида умумбашарий аҳамият касб этадиган футбол миллионлар ўйини сифатида юксак эстетик маданиятнинг намунасидир.

Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling