Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat
Воқеъликка эстетик муносабатнинг миллий ва умумбашарий аҳамияти
Download 36.41 Kb.
|
Эстетиканинг замонавий муаммолари
Воқеъликка эстетик муносабатнинг миллий ва умумбашарий аҳамияти. Нафосат оламининг объектив ва субъектив томонлари мавжуд бўлиб, унда одамларнинг воқеликка эстетик муносабатда бўлиш жараёнида яратилган “иккинчи табиат”, ишлаб чиқариш технологияси, турмуш тарзи, оила, боғча, таълим-тарбия муассасалари объектив омил ҳисобланиб, шахс ва унинг ҳис- туйғуси, диди, тасаввур ва хаёллари субъектив томонларни ташкил қилади. Нафосат оламидаги ана шу объективлик ва субъективлик эстетик қадриятларнинг вужудга келиши, ривожланиши, аҳамиятини белгилаб беради. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Ушбу мақсадга эришишнинг асосий омилларидан бири – бу халқимиз қалби ва онгида юксак миллий ва умуминсоний қадриятларга меҳрмуҳаббатни кучайтириш, ахлоқий ва диний қадриятларни эстетик туйғулар, кечинмалар ва тасаввурлар билан уйғунлаштиришдан иборатдир. Умуминсоний, миллий ва шахсий қадриятлар негизида қурилган маънавий-маърифий-маданий ҳаёт ҳар бир шахснинг ўзлигини англаб, умумбашарий ва миллий маънавий меросни ўрганиб, олижаноб фазилатлар асосида ўз ҳаётини ташкил этишни тақозо этади. Миллий маънавият – бу муайян миллатнинг тарихий ўтмиши, дини ижтимоиймаънавий қадриятлар тизими ҳамда дунёқарашининг ифодаси. Унда миллий урф-одатлар, анъаналар, моддий-маданий мерос, тарихий ёдгорликлар муҳим аҳамият касб этади. Умуминсоний маънавият эса - барча халқларга хос бўлган, уларнинг барча ижтимоий идеалларини акс эттирувчи анъаналар, ғоялар, интилишлар, мақсад-муддаоларни ифодаловчи қадриятлар тизимидир. Бундай қадриятлар бирор бир давлат, жамият, мафкура томонидан яратилмайди, у барча инсонларнинг орзуумидини ифодалайдиган, уларга бирдек манзур бўлган, ёвуз ғояларга қарши ягона куч сифатида қарор топадиган қадриятлар тизимидир. Тинчлик, эрк, истиқлол, демократия каби тушунчалар башариятнинг азалий қадриятларидир. Воқеъликка эстетик муносабатни миллий ва умумбашарий аҳамияти шахс маънавиятининг юксак бўлиши, унинг умуминсоний ва миллий маънавият билан қанчалик муштараклигига боғлиқ.
Download 36.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling