Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat


Download 36.41 Kb.
bet4/10
Sana19.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1363875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Эстетиканинг замонавий муаммолари

Касб эстетикаси эстетик маданиятнинг энг юксак шаклларидан бирдир. Ҳар бир касб ўзига хос ахлоқий меъёрларига эга бўлгани каби, ўз меҳнат фаолияти тақозо этадиган эстетик меъёрларга ҳам эгадир. Касб этикаси каби касб эстетикаси хусусида Кайковус, Алишер Навоий, Умар Хайём каби мутафаккирларимиз ўз қарашларини баён этишган. Хусусан, Кайковус “Қобуснома” асарида бир қанча касблар хусусида фикр билдиради. “Ҳофиз ва созандалик зикрида” бобида “Эй фарзанд, агар ҳофиз бўлсанг, хушфеъл, қувноқ, бўл, ҳамиша пок, мутайяб ва хушзабон бўлғил ва ўз ишингга машғул бўлгил, ярамас хулқ қўпол башара бўлмағил” деб, таъкидлайди.
Инсон вояга етиб, бир касбнинг бошини тутгач, ўз касби доирасида кишилар билан мунтазам муносабатда бўлади. Бу муносабат, бир томондан ҳамкасблар даврасида рўй берса, иккинчи жиҳатдан, у касб талабига биноан учрашадиган турли тоифадаги одамлар билан юзага келади. Мана шу вазиятда касб эстетикаси муҳим рол ўйнайди. Касб этикаси ва касб эстетикаси ўзаро боғлиқдир. Барча касб учун умумезон бўладиган ахлоқий меъёрлар ростгўйлик, ҳалоллик, хушфеъллик хулқ гўзаллигини ташкил этади. Хулқ гўзаллиги эса касб этикасигагина эмас, балки касб эстетикасининг ҳам муҳим таркибий қисми десак хато бўлмайди. Бу шифокор, ўқитувчи, журналист каби барча касб эгалари учун муҳимдир.
Ҳар бир касб ўзига хос хусусиятларга эга. Бу касб эстетикасида ҳам ўз аксини топади. Ўқитувчи фаолияти, меҳнат маҳсули муҳандисникидан фарқ қилади. Унинг меҳнат маҳсули ўқувчининг ахлоқ одоби, билим даражаси, эстетик диди билан белгиланади. Муҳандис эстетик диди эса у яратган автомобилнинг қулай, чиройли, фойдалилиги билан белгиланади. Ўқитувчининг юриш-туриши, эстетик фазилатлари унинг ўқувчиларида акссадо берса, муҳандиснинг меҳнат маҳсули инсон учун қулайлик яратади, моддий маданиятимизга ҳисса қўшади. Албатта, бунда муҳандис табиий фанлар қатори эстетика, руҳшунослик каби фанларни ҳам эгаллаган ва эстетик дидга эга бўлиши лозим.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида содир бўлаётган глобаллашув жараёнига биноан, бир томондан, фан, таълим ва маданият соҳасида муштарак тамойилларига йўл очилса, иккинчи томондан, айрим халқлар миллий қадриятлари, маданият турлари ва эстетик тасаввурларига салбий таъсир этадиган жиҳатлар кўзга ташланиши табиий бўлиб қолди. Демак, ана шундай объектив ва субъектив сабаблар, шароитлар натижаси бўлган глобаллашув даврида маънавий ҳаётда, маданият жабҳаларида ниҳоятда сезгирлик ва огоҳлик билан иш кўришга тўғри келади.

Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling