Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat


Download 36.41 Kb.
bet3/10
Sana19.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1363875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Эстетиканинг замонавий муаммолари

Эстетик тарбия омиллари. Маҳалла - эстетик тарбиянинг муҳим омили. Маҳалланинг шахс эстетик тарбиясига таъсири ниҳоятда катта.
Чунки, маҳалла жамият ичидаги кичкина жамият бўлиб, у бугун шахснинг ижтимоий–сиёсий фаоллигини оширишга, унинг ижтимоий–ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга кўмак берувчи макон сифатида ҳам юксак аҳамият касб этади. Маҳалла шахс нафосатли тарбиясига яқиндан таъсир кўрсата олиши билан бошқа омиллардан ажралиб туради. Маҳалла ўз олдиган қўйган эзгу мақсадларни бажариши билан замонавий инсонни нафосатли жиҳатдан тарбиялайди. Чунончи маҳалла:

  • ўзига қарашли ҳудуднинг тозалиги, ободлиги, кўркамлигини ҳамда фуқароларнинг ҳамжиҳатлигини таъминлаши;

  • турмуш нафосати ва муомала эстетикани шакллантириб, инсонлар қалбида ижобий туйғулар, яхши орзуларни намоён эттириши;

  • маҳаллийчилик ва миллатчилик сингари салбий ҳолатларга йўл қўймаслиги ҳамда қўшничилик маданиятини камол топтириши;

  • санъат, маданият, маърифат арбоблари, илм аҳллари иштирокида бўладиган ранг-баранг мавзулардаги маърузаларни, суҳбатларни уюштира олиши;

  • исрофгарчиликка, дабдабабозликка йўл қўймаган ҳолда урф-одатлар, анъаналар, маросимлар, тантанали шодиёналарни тартибли, чиройли ўтишини таъминлаши ва ҳоказо шу кабилар билан инсон эстетик тафаккурини шакллантиришда муҳим маскан бўлиб ҳисобланади.

Эстетик тарбияга таъсир ўтказувчи глобал таҳдидлар. Миллий маънавиятга таъсир ўтказувчи ташқи таҳдидлар айни пайтда эстетик тарбия жараёнига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ижтимоий-маънавий муносабатлар тизимида эстетик тарбияни мақсадли йўналтиришни тақазо этмоқда.
Интернет. Бугунги кунда эстетика ниқоби остида турли хил кўринишдаги “енгил ҳаёт тарзи”, “мусаффо туйғулар”, “ҳузурбахш ахлоқ”, “мафтункор кўриниш”, “янги имидж”ни тарғиб қилувчи тармоқлар эстетик тарбияга жиддий ҳавф солмоқда. Бундай таҳдидлар одатда, инсоннинг ташқи ва ички кўринишидаги мутаносибликни бузишга қаратилганлигида кўринади. Бу аввало, инсоннинг фаҳми, фаросати ва дидига жиддий зарар етказади. Натижада дидсизлик ва фаросатсизлик одамнинг асл қиёфасини билишга, унинг ниятини англашга қолаверса, маънавий тўпосликка олиб келади. Зеро, ҳар қандай чиройли кўринган нарса ҳам инсон манфаатига хизмат қилавермайди.
Инсон руҳиятига таъсир этиш ҳам эстетик тарбияга таҳдиднинг кўринишларидандир. Бу онг ости ҳодисаси орқали намоён бўлади. Булар:
Сезгилар. Яъни, 5 та сезги илғамаган нарсани онг ости илғаш қобилиятига эга. Узлуксиз жараённи туйғулар ҳотирага узлуксиз ёзади. Аммо биз уларнинг ҳаммасини ажрата олмаймиз.
Кузатиш. Бунга реклама маҳсулотлари ва унинг эстетик табиатини мисол қилиш мумкин. Маҳсулотга бўлган қизиқиш рекламада кўрсатилган шахсга ихлос туфайли ортади.
Ташвиқот. Онгости ташвиқотга табиий холда эшитилмайдиган овозлар орқали таъсир қилади. Супермаркет, кафе-бар, бозор ҳамда кўнгилочар масканларда қўйиладиган мусиқаларда ҳам ҳаридорларни чорлаш мақсади кўзланади.
Яширин кадр орқали таъсир қилиш. Бу инсоннинг онг ости хисларига яширин таъсир қилишда кўринади. Мутахассисларнинг фикрича бу турдаги ташвиқот ҳар доим ҳам эзгу йўлда ишлатилавермайди, бу аксарият ҳолатларда шум ниятли инсонларга қўл келиши мумкин. Мисол учун кино ёки сериалларда, “Агар бир инсонга давомли равишда “Қўшнингни ўлдир!” шаклидаги яширин кадр билан таъсир қилинса, у ҳеч иккиланмасдан қотилликка қўл уриши мумкин эканлигини тиббиёт психологияси исботлаб берди. Эстетик тарбияда фан, таълим ва маданиятнинг ўзаро алоқаси. Шахснинг эстетик камолотини фан, таълим ва маданиятнинг, хусусан эстетик маданиятнинг уйғунлигисиз тасаввур этиш қийин. Чунки, эстетик маданият – бу инсон эҳтиёжларининг мураккаб тизими бўлиб, унда одамзод ҳиссиётлари, малакалари, кўникмалари, билимлари, меъёрлари, маслаклари бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетганлиги.
Эстетик маданият мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида жамият миқёсида табиатни эстетик ўзлаштириш жараёнлари ва натижалари, меҳнат фаолияти, турмуш, ижтимоий муносабатларнинг эстетик жиҳатлари, синф ва ижтимоий қатламларнинг эстетик қарашлари, дид ва манфаатларининг муайян ҳолати, эстетик тарбия назарияси ва амалиёти, кишилар ижтимоийэстетик фаоллигининг ранг-баранг намоён бўлишини англатади. Бунда эстетик маданиятнинг кўпроқ инсоннинг эҳтиёжларига боғлиқ эканлиги назарда тутилади. У ранг-баранг фаолият ҳамда эстетик муносабатлар тизими сифатида бадиий ижоднинг профессионал ҳамда ҳаваскорлик турлари, мода, дизайн, оммавий ахборот воситалари, эстетик идрок маданиятининг шаклланиши билан боғлиқ жараёнларни ҳам қамраб олади.

Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling