Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat
Меҳнат-турмуш эстетикасининг муҳим омили
Download 36.41 Kb.
|
Эстетиканинг замонавий муаммолари
Меҳнат-турмуш эстетикасининг муҳим омили. Инсоннинг ақлий ёки жисмоний кучи билан амалга ошириладиган мақсадли фаолияти меҳнат дею аьалтишт маълум. У маънавий ва моддий жиҳатдан одамзот ҳаётини фаровонлаштириш, маънавий ҳамда моддий қадриятларни яратиш воситаси. Меҳнатда инсон айни пайтда ҳам ақлий, ҳам жисмоний томондан тарбияланиб, маънавий юксалиб боради. Бироқ меҳнат оғир мажбуриятга айланган жойда унинг бу хусусиятлари йўқолади. Шу сабабли меҳнат ҳар жиҳатдан юксак самара бориши учун эркин бўлиши, меҳнат жараёни ижодий ва қизиқарли кечиши лозим. Агар меҳнат эркин ва ижодий бўлса кўплаб юксак асарлар, мукаммал маҳсулотлар яратилади. Ва аксинча, меҳнат асарлари хунук бўлса инсоннинг меҳнат қилиш завқи ва бахтидан мосуво эканлиги, бу эса улар яшаётган жамиятнинг маънавий қашшоқлигини кўрсатади.
Меҳнат эстетикаси деганда меҳнат шароити, меҳнат воситалари, меҳнат натижаларида эстетик қонуниятларнинг намоён бўлиши тушунилади. Меҳнатнинг эстетик жиҳатлари шахснинг ижодий фаолият потенциали унинг маънавий, ақлий, ахлоқий-эстетик томонлари билан умумийлиги ва меҳнат натижаларидан беғараз лаззатланишига боғлиқдир. Меҳнатнинг эстетик жиҳатдан тўлақонли бўлиши учун аввало объектив омиллар, ишлаб чиқариш жараёнига ҳам боғлиқ. Албатта бу ўринда меҳнаткашларнинг маданияти, эстетик диди масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, меҳнатнинг эстетик моҳияти у кечадиган ижтимоий шартшароитларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Бозор муносабатлари шароитида рақобат амал қилиши моддий неъмат ишлаб чиқарувчилардан ҳар томонлама кенг ижодий фаолият кўрсатиш, сифатли маҳсулотлар яратиш, истеъмолчиларнинг бадиий-эстетик диди ва эҳтиёжларига мос товарлар етиштиришни зарурий эҳтиёжга айлантирди. Моддий ва маънавий эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминлаш ва ривожлантириш шахс, миллат ва жамият тараққиёти гаровларидан биридир. Меҳнатнинг эстетик жиҳатдан тўлақонли бўлиши аввало объектив омил - ишлаб чиқариш жараёнига ҳам боғлиқ. Албатта, бу ўринда меҳнаткашларнинг маданияти, ахлоқи, эстетик диди масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, меҳнат инсонга кучли ва кўп-қиррали таъсир кўрсатиб, унинг фаолиятига эстетик маъно-мазмун бахш этади, маънавий камол топишига кўмаклашади. Бунда ижод устуворлиги қанча юқори бўлса, унинг эстетик моҳияти ҳам шунча барқарор, маънавий таъсирчанлиги кучли бўлади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач меҳнатнинг моҳияти ҳам тубдан ўзгарди. “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойили мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар аввало инсон ҳаётини фаровон, турмушини обод бўлиши, меҳнатнинг эркин ва ижодий табиатига боғлиқлиги ифодасидир. Download 36.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling