Эстетиканинг замонавий муаммолари ва эстетик тарбиянинг долзарб масалалари referat


Инсоннинг табиий, ахлоқий ва эстетик дидининг мутаносиблиги


Download 36.41 Kb.
bet6/10
Sana19.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1363875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Эстетиканинг замонавий муаммолари

Инсоннинг табиий, ахлоқий ва эстетик дидининг мутаносиблиги. Инсон дунёга келар экан, атроф муҳитга ва унда кечаётган воқеаҳодисаларга бўлган муносабати орқали унинг табиий диди шаклланса, воқеаҳодисаларнинг эстетик сифатларини идрок этиши ва баҳолаши жараёнида олинадиган қониқиш ёки қониқмаслик туйғуси ва эстетик мезони орқали унинг эстетик диди намоён бўлади. Эстетик дид инсоннинг фикрмулоҳазалари, хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари, моддий ва маънавий ижод маҳсулотларида ўз ифодасини топади. Айнан шу уйғунлик инсоннинг табиий, ахлоқий ва эстетик дидининг мутаносиблигини англатади.
Эстетик дид заминида гўзалликни хунукликдан ажрата билиш ва ундан беғараз шодланиш ҳамда лаззатланиш қобилияти ётади. Эстетик дид одамларнинг дунёқарашидан, айниқса, эстетик қарашларидан ажралмаган ҳолда амал қилади. Эстетик билимлар ва қарашлар дидда ифодаланиши учун улар шахснинг ички дунёсига, идрок қилиш жараёнининг ўзига сингиб кетиши, шахснинг мустаҳкам ахлоқий эътиқодига айланиши лозим.
Эстетик дид ўзида бевосита ва билвосита, ҳиссий ва ақлий, якка одам ва жамият эстетик диди қарама-қаршиликлари бирлигини мужассамлаштиради. Эстетик диднинг зиддиятли табиати ҳақида дастлаб Кант муносабат билдирган эди. Кант назарида дид якка одамга хос бўлган инсоннинг туғма қобилиятидир. Дид шу қадар якка тартибда ифода топадики, уни ҳеч қандай далиллар билан инкор этиб бўлмайди. Дид мулоҳазаси ниҳоятда шахсий табиатга моликдир. Шу боисдан ҳам “дид тўғрисида баҳслашмайдилар”. Лаззатланиш объекти бўлган ҳиссийлик, нафосат барча учун баробар даражада аҳамиятлидир, у фақат мазкур шахснинг ўзигагина эмас, балки ҳаммага ёқади. Инсон ўзига ёққан нарсаларни бошқаларга ҳам ёқади деб ўйлайди. Демак, дидлар учун умумий ҳисобланадиган томонлари ҳам бор. Шу сабабли дид тўғрисида баҳслашиш асослидир. Кант иккала мулоҳазани антиномия сифатида таърифлайди. Инсон амалиётининг бой ва хилма-хиллиги маънавий муносабат ларнинг ҳам бой ва хилма-хил бўлишига олиб келади, дид эса, уларнинг энг муҳим намоён бўладиган туйғуларидан ҳисобланади.
Алоҳида шахснинг эстетик диди унинг бетакрор ҳаётий тажрибаси заминида шаклланади. Табиийки, алоҳида тарбия шароитлари, ҳаётий тажриба, табиати ва эҳтироси таъсири остида у ёки бу эстетик қадриятлар табиат ҳодисалари, инсон моддий фаолияти маҳсулотлари, бадиий қийматларга кўпроқ мойиллик вужудга келади. Эстетик онг билан бадиий онгни тенглаштириб бўлмаганидек, эстетик дид билан бадиий дидни ҳам тенглаштириш мумкин эмас. Эстетик дид бадиий дид билан боғлиқ бўлиб, кўп жиҳатдан унинг устига қурилади, лекин у билан қўшилиб кетмайди. Бадиий ва эстетик дид ўртасидаги тафовут уларнинг турлича идрок этиш объектларига эга бўлиши билан боғлиқдир. Икки дид ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш билан бирга, уларни бир-бирига қарама-қарши қўймаслик лозим. Бадиий дид ҳамма вақт эстетик дидга асосланади, ундан келиб чиқади.
Худди шунингдек, эстетик дид ахлоқий дид билан мутаносибликда ривожланиб боради. Зеро, инсоннинг қалб нафосати ва эзгу ахлоқий қиёфаси уйғунликда унинг гўзаллигини яхлитликда намоён қилади.
Оммавий маданият”нинг ѐшлар эстетик дидига таъсири. XXI аср оммавий маданияти замонавий қиёфада гўё ривожланган маданий дунёга интеграциялашиш ниқоблари остида намоён бўлмоқда. Бу ниқоблар остидаги салбий холатлар ва улар шакллантириш мумкин бўлган иллатлар билан умуминсоний қадриятлар орасидаги кескин тафовутни англай билиш замон талабидир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев: “Аммо фарзандларимизнинг онги, дунёқараши асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият манбаи бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз асосида эмас, балки биз учун ёт бўлган ғояларни ёшларимиз онгига сингдираётган зарарли ахборотлар асосида шаклланишига мен мутлақо қаршиман", 1- деб таъкидлайди. Оммавий маданият энг аввало, миллий эстетик тарбияга зарба бериб, жамиятнинг ғоявий тизимини издан чиқариши билан ҳатарли ҳисобланади. Эстетик тарбия айнан шундай ҳолатга қарши мақсад йўлида ёш авлодни миллийликка зид бўлмаган эстетик идеал тимсолида, юксак дидли қилиб тарбиялаш билан долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. “Айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт ва бегона бўлган турли хил хуружлар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб бораётгани барчамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга даъват этиши табиийдир. Шу сабабли ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, «оммавий маданият» ниқоби остидаги таҳдид ва хатарлардан асраш масалалари бир зум ҳам эътиборимиздан четда қолмаслиги даркор.”2 “Оммавий маданият” иллат сифатида ҳақиқат, гўзаллик, эзгулик сингари муқаддас тушунчаларни умумистеъмолчилик эҳтиёжи билан боғлаб, истеъмол ва товар сифатида ҳаридоргир бўлишига қаратилган мақсадни тарғиб қилади. Бу эса пировардида “бозор адабиёти”, “бозор санъати” деган маънавиятга таҳдид солувчи ҳодисаларнинг “гуллаб-яшнаши” учун имкон яратади.
ХХ-асрнинг 70 йилларида кўплаб социологлар, файласуфлар, санъатшунослар “оммавий маданият”нинг ижтимоий тараққиётга, айниқса умумаданий жараёнларга таъсири ҳақида бир қатор тадқиқотларни олиб борган эдилар. Хусусан, социолог Ч.Рейч ўзининг “Гуллаётган Америка” китобида “Исёнкор ёшлар ўзларининг шахсий “маданият”ларини яратмоқдаларки, бу маданиятнинг асосини кийим, мусиқа ва наркотиклар ташкил этмоқда. Ёш “исёнкорлар” маданиятнинг ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ фалсафий, ахлоқий, эстетик аҳамиятидан ҳамда муомала ва мулоқот маданиятидан юз ўгирган холда ўзларига мос қадриятларни яратмоқдалар ва уларни ҳимоя қилмоқдалар. Бу каби “янги одам” учун мазкур қадриятнинг асоси – бу ўзини мавжуд тизимдан ташқарида хис қилишга бўлган лаёқатидир.”-, деган фикрни баён этган эди.
“Оммавий маданият”нинг асл мақсади ҳар куйга солиш мумкин бўлган оломонни шакллантириш бўлгани боис, у маънавий озиқ берадиган, бадиий юксак, ўқувчини мушоҳадага ундаб, тасаввур оламини кенгайишига хизмат қиладиган асарларни яқинига йўлатмайди. Шунинг учун “оммавий маданият” намуналари бадиий-эстетик қимматга эга эмас. Демак, бугун эстетиканинг замонавий муаммолари инсон-табиат, инсон-инсон, инсон- техника билан боғлиқ бўлиб,
- экология тизимлари, ландшафтлар ва ноёб табиат объектлари хилмахиллигини сақлаб қолиш ва кўпайтириш; табиат объектлари билан боғлиқ маданий меросни асраб қолиш ва
авлодларга етказиш;
-инсон ўзини “гўзаллаштириши” орқали ўзлигини йўқотиши ва миллат
(қиёфасига) генофондига зарар етказишини англаши;
-инсоннинг техникага ва атроф-муҳитга муносабати, “оммавий маданият”нинг ҳар қандай кўринишига ҳамда “фетиш эстетика” ва “бозор санъати” каби таҳдидлар эътибордан четда қолмаслиги лозим.

Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling