Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


ЭЎММнинг мазмунини белгиловчи компонентлари


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

2.2. ЭЎММнинг мазмунини белгиловчи компонентлари 
2.2.1. Электрон ўқув қўлланма ёки лекциялар курси 
Электрон ўқув қўлланма – фаннинг ўқув ҳажмини қисман ёки тўлиқ 
қамраган ва ахборотнинг адаптация блокини ўз ичига олган бўлиб, 
масофавий ўқитиш ва мустақил ўрганиш учун мўлжалланган ўқув манбаи. 
Ўқув қўлланманинг ҳар бир боби ёки мавзуси бўйича ўқув мақсадлари 
келтирилиши муҳим аҳамиятга эга. Ўқув мақсадлари таълим олувчининг 
ушбу мавзу бўйича эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар 
тавсифини белгилайди. 
Асосий ўқув материали боб ёки мавзунинг фаннинг асосий мазмунини, 
далилларни, ҳодисаларни, объектларни, технологик жараёнларни, ихтиролар 
ва кашфиётларни, экспериментал тажрибаларни ва уларнинг бажарилиши 
бўйича 
амалий-тажрибавий 
матнларни, 
асосий 
қонунларни 
ва 
қонуниятларни, ҳамда уларнинг натижаларини, етакчи ғоялар ва долзарб 
йўналишларни ўз ичига олади. 
Қўшимча матн - асосий матндаги ҳодиса, жараён ва объектларни 
ўрганиш бўйича баён қилинган ўқув материалини мустаҳкамлаш ва 
чуқурлаштиришга, амалий кўникма ва малакаларни ривожлантиришга 
хизмат қилувчи ўқув материалини қамраб олади.
Тушунтирув матнларига дарсликдаги сингари кириш сўзи, изоҳлар, 
иловалар, таянч иборалар, тушунтиришлар, луғатлар киради. Бу матнлар 
тушунарли, қисқа ва маълум тушунчани шакллантирадиган бўлиши керак.
Ўқув қўлланма дидактик қисмига ҳар бир боби ёки мавзуси охирида 
бериладиган мисоллар, муаммоли ва қизиқарли саволлар, ҳаётий тажрибалар
ва амалий фаолиятлар киритилади. Бундай материаллар берилиши таълим 
олувчиларнинг нафақат назарий билим олишлари, балки ўз назарий 
билимларини амалиётда қўллашларини таъминлашга хизмат қилади.


21 
Ўқув қўлланма охирида хулоса, адабиётлар ва бошқа манбалар рўйхати 
берилади. 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling