Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

2.1.4. Фан дастури 
Фан дастури методик-меъёрий ҳужжат бўлиб, давлат таълим 
стандартининг муайян фан бўйича бакалавр (магистр) даражаси ва 


19 
мутахассислиги билим, кўникма ва малакаларига қуйилган талабларга 
мувофиқ ишлаб чиқилади. 
Дастурда фан, техника, технологияларнинг сўнгги ютуқлари, олий 
таълим 
ривожланишининг 
жаҳон 
тенденцияси 
ҳисобга 
олиниши, 
республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари 
ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлашга қаратилиши шарт.
Фан дастурини ишлаб чиқишда таълим олувчиларнинг мустақил билим 
олиш ва ўрганиш, ўқитиш жараёнини шахсга йўналтирилган ва 
ривожлантирувчи таълим талаблари асосида ташкил этишга, мавзуларнинг 
бир хил талқинда такрорланмаслигига эътибор берилиши зарур. 
2.1.5. Фаннинг ишчи дастури 
Фаннинг ишчи дастури методик-меъёрий ҳужжат бўлиб, давлат таълим 
стандарти ҳамда фан дастурининг муайян фан бўйича бакалавр (магистр) 
даражаси ва мутахассислиги билим, кўникма ва малакаларига қуйилган 
талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Фаннинг ишчи дастури таркибида: 
a) фаннинг асосий мақсади ва вазифалари,
b) фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига 
қўйиладиган талаблар, 
c) фанининг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва 
услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги, 
d) фанни ўқитишдаги замонавий ахборт ва педагогик технологиялар, 
e) фаннинг ҳажми, 
f) маъруза ва амалий-семинар машғулотлар мазмуни, 
g) маъруза ва амалий-семинар машғулотлари тақвим режаси,
h) курс ишлари мавзулари, 
i) мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни, 
j) дастурнинг информацион-услубий таъминоти, 
k) фойдаланиладиган адабиётлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати, 


20 
l) баҳолаш мезонлари киради. 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling