Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи пҳД


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 0.91 Mb.
bet3/30
Sana28.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1303975
TuriАвтореферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
A.Uzoqov avtoreferat 23.03.2023

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот иши республика фан ва технологиялар ривожланишининг И. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятни ривожлантириш А.Бегматов, А.Маврулов, Г.Туленова, Ж.Туленов, М.Каҳҳарова, С.Отамуродов, А.Очилдийев, Э.Юсупов, Г.Туленовалар, Д.Рўзийева, Қ.Қуронбойев, М.Қуронов, Г.Махмутова, Н.Муслимов, Н.Егамбердийева, О.Жамолдинова, О.Мусурмонова, Р.Джурайев, Х.Ибрагимов, О.Абдуғанийев, Ш.Шодмонова, З.Солийевалар томонидан илмий изланишлар амалга оширилган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан Г.Андреева, А.Бакрийев, Э.П.Басова, И.Биочинский, В.Бондар, В.Бочарова, Л.Буева, М.Дяченко, Ф.Ивашенко, Н.Голубев, Г.Давидов, С.Капитса, М.Шакурованинг илмий изланишларида ўз миллати, халқи ва ўз ватанига хос менталитетни шакллантиришда ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш масалалари ёритилган.
Хорижлик мамлакат олимларидан талабаларда ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш масалаларига А.Сеарс, А.Ҳугҳес, С.Келтй, А.Сорокоwска, П.Сорокоwск, П.Ҳилперт, К.Cантареро, Т.Фраcкоwиак, К.Аҳмади, Ж.Пиерcелар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган.
Диссертатсия тадқиқотининг диссертатсия бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертатсия Тошкент давлат педагогика университети «Узлуксиз таълим тизимида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш, сифат ва самарадорлигини ошириш технологиялари» (2017-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳалар доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий масъулиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
олий таълим муассасаси талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, таъсир этувчи омилларини аниқлаш;
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантиришнинг жараён моделини такомиллаштириш;
талабаларда ижтимоий масъулиятнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш;
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш технологиясининг такомиллаштириш.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling