Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи пҳД


расм. Талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг ижтимоий дастурлар тизими


Download 0.91 Mb.
bet9/30
Sana28.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1303975
TuriАвтореферат
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
A.Uzoqov avtoreferat 23.03.2023

2.расм. Талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг ижтимоий дастурлар тизими
Демак, юқорида келтириб ўтилган омиллар асосида ижтимоий масъулиятнинг ривожланганлик белгиларини: ўзига юкланадиган мажбуриятларни қабул қилишга нисбатан шахсий мотиватсия; мажбуриятларнинг мазмунини, уларнинг маънавий жиҳатини, жамоанинг ютуғи учун ҳаракат қилиши; ижтимоий масъулиятни ҳис қилган ҳолда қарорларни мустақил қабул қилиш ва унга қўйилган мақсадга мувофиқ натижа олингунча бажаришни ташкил қилиш; ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга ва биргаликда вазифаларни бажаришда масъулият ҳиссининг ривожланганлиги билан фарқланади.
Диссертатсиянинг иккинчи боби «Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари» деб номланиб, Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришни амалиётга тадбиқ этишнинг педагогик шарт-шароитлари, олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг модели, олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятни ривожлантириш механизми ва уни амалиётга татбиқ этиш йўллари тадқиқ этилган.
Педагогика фани олдида талабаларни мослашувчан, самарали бўлишига максимал даражада ёрдам бериши ва малакали мутахассис сифатида, балки фуқаро, зиёли, маънавий бой инсон сифатида ҳам тайёрлаш вазифаси турибди. Мамлакатимизда ривожланган ижтимоий масъулиятли замонавий билим касбни эгаллаган этук рақобатбардош кадрларни таёрлашда уларнинг шахсий сифатлари, тафаккури, билими, кўникма ва малакалари алоҳида ўрин тутади. Чақириққача ҳарбий таълим талабаларида ижтимоий масъулиятни ривожлантиришда аввало ватанга хизмат қилиш, ватан олдидаги бурчи ва масъулиятини бажаришда ўз-билим ва тафаккурини ривожлантириш масаласи алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси таълим ва фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош негизида ёш-авлодни яъни чақириққача ҳарбий таълим талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш асосий вазифалардан бири эканлигини белгилаб олиш даврнинг ўзи тақазо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламли негизида, юртимиз бугуни ва эртаси бўлган – келажак-авлод кадрларини тайёрлашда уларнинг масъулиятини ошириш масаласи энг муҳим омиллардан бири сифатида қаралмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг ёш-авлод таълим ва тарбияси уларнинг масъулиятини оширишга бўлган эҳтиёжларига қараб: 2020 йил 29 декабр куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида шундай тўхталиб ўтади: “биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим” деб таъкидлаганлари замирида ҳам бугунги кунда ёш-авлоднинг масъулиятли бўлиб вояга етиши муҳим ўрин эгаллайди.
Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришда касбий педагогик фаолиятида компетентликни ривожлантириш контексти шакллантириш орқали уларда қуйидаги педагогик шарт-шароитларни ўзлаштиришлари билан ажралиб туради:

  1. фан тармоқларига оид тушунчалар асоси (билимлар ва ўраб турган воқеликни тушуниш шакллантирилади);

  2. ўз-ўзини ривожлантириш, хиссий эмотсионал-қадрият асосида (талаба-шахсининг атрофдаги олам ва бошқа одамлар га муносабатлари шакллантирилади);

  3. тизимлаштирилган асос сифатида (жамоани ўраб турган воқелик объектлари билан ишлай олиш малакалари шаклланади).

Шу сабабли, талаба эгалланган билимлари педагогик шарт-шароитлар натижасида қуйидаги жиҳатлари муҳим ўрин эгаллайди:

  1. ижтимоий-психологик нуқтаи назардан – қарорларни босқичма-боқич қабул қилиш имконияти ва улар воситасида шахс ўзи афзал кўрган нарсалари ва жамиятда меҳнат тақсимоти тизимининг эҳтиёжлари орасидаги мувозанатни шакллантиради;

  2. индивидуал-шахсий нуқтаи назар дан – ҳаёт нинг индивидуал тарзи шаклланади ва касбий фаолият ушбу услубнинг бир қисми ҳисобланади;

  3. жамиятшунослик нуқтаи назари дан – жамият нинг шахс олдига қўядиган вазифаларини ечишга бўлган қобилият шакллантирила ди.

Демак, талаба лар ижтимоий масъулияти ни ривожланиши туфайли қуйидаги педагогик фаолият функсия лари муҳим тутади:
- қидириш қобилия ти: турли маълумотлар базалари ни сўраш; атрофдагилардан сўраш; экспертдан маслаҳат олиш; маълумотларни олиш; ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни тавсифлаш;
- ўрганиш қобилияти: тажрибадан фойда олиш; билимларнинг ўзаро алоқадорлигини ташкил қилиш ва уларни тизимлаштириш;
ўз ўқитиш усуллари тизимини ташкил қилиш;
юзага келадиган муаммоларни ижодий тарзда ечиш;
ўз таълими билан мустақил шуғулланиш;

  • ўйлаш фикрлаш қобилияти: ўтган аввалги ва жорий ҳодисалар орасида ўзаро алоқадорликни ташкил қилиш;

  • жамиятларимизнинг ривожланиш тараққиётида ижобий муносабатда бўлиш;

  • ишончсизлик ва мураккаблик қийинчиликка қарши туриш; муҳокамада ўз нуқтаи назарини, шахсий фикрини билдириши, таълим ва иш жарёнида сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг муҳимлигини кўра билиши, саломатлик, истеъмол, ҳамда атроф муҳит билан боғлиқдир.

  • фаолиятга қўшилиш қобилияти: лойиҳага қўшилиш; гуруҳ ёки жамоага киришиш ва ўз ҳиссасини қўшиш; бирдамликни намойиш қилиш;
    ўз ишини ташкил қилиш; ҳисоблаш ва моделлаштириш ускуналаридан фойдаланиш; жавобгарликни ҳис этиш;

  • ҳамкорлик қилиш қобилияти: гуруҳда ҳамкорлик қилиш ва ишлаш; қарорлар қабул қилиш; келишмовчиликлар, ихтилофлар ва низоларни ҳал қилиш; оқилона ён бериш асосида келишиш; шартномаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни бажариш;

  • мослашиш қобилияти: ахборот ва коммуникацияларни ўзлаштиришнинг янги технологияларидан фойдаланиш; тез ўзгаришлар наздида мослашувчанликни исбот қилиш; қийинчиликлар олдида қатъият ва матонатни намойиш қилиш; янги ечимлар топиш ва айнан шулар бугунги кунда ва келажакда ижтимоий масъул хулқ атворнинг асосини ташкил этади.

Демак, таълим тизимида модернизатсия қилишга оид ҳар қандай таълим муассасасининг талабаларида ўқув-тарбия жараёнига масъулият билан ёндашиши ва тайёрланганлик сифати аксар ҳолларда инсоннинг таълим олиши ва тарбиялаши туфайли олинган билимлар, тажриба, қадриятлар асосланган, билим ва юзага келадиган вазият орасидаги тегишли алоқалар ўрнатишга тайёрланлиги, муайян муаммо учун ҳал қилиш мос келувчи усулларини топишга бўлган қобилияти сифатида умумий талқин қилинади.
Таълимда педагогик моделлар асосида ўқув-тарбия жараёнини моделлаштириш асосида умумий ғояни ишлаб чиқиш, таълим мақсадларни асослаш, қадриятларни танлаб олиш ва уларга эришишнинг асосий йўлларини аниқлаш муҳим ўрин тутади. Шунингдек, таълимда моделлаштириш (моделни тузиш) ўрганилаётган ҳодисанинг ёки жараённинг моҳият жиҳатлари хислатлари, асосий компонентлари, алоқалари ва функсияларини тегишлича адекват тарзда акс эттиришга, уларнинг келгусида ижобий ривожланишига ёрдам берувчи шарт-шароитларни асослаш имконини беради.
Чунки, биз, тадқиқотимиз да талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантириш тизими - нинг билиш жараёнлари асосида бошқариш фаолият методи сифатида моделлаштириш билан ўрганилаёт ган жараённинг алоҳида аҳамиятли жиддий элементларини қайта ишлаб чиқиш имконини беради.
Шу сабабали, тадқиқотимиз жараёнида моделлаштиришнинг зарурати қуйидагилар билан изоҳланади:

  • ижтимоий масъулиятни ривожлантириш жараёни мураккаблик, кўп жиҳатлилик, аспектлик билан ажралиб, бевосита билиш учун қийинчилик туғдиради деган худлосага келиш мумкин;

  • тадқиқотнинг ўзига хос шароитларда, таълим-тарбия ишининг субъекти ва объектини сифатида ифодаланиш мумкин.



Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling