Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи пҳД


Тадқиқот натижаларининг апробасияси


Download 0.91 Mb.
bet6/30
Sana28.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1303975
TuriАвтореферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
A.Uzoqov avtoreferat 23.03.2023

Тадқиқот натижаларининг апробасияси. Диссертатсия натижалари
2 та республика ва 2 та халқаро илмий-амалий конференцияда мақола муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича жами 9 та илмий иш чоп этилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестасия комиссиясининг докторлик диссертатсиялари асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этилган нашрларида 6 та мақола, шундан 4 таси республика
ва 2 таси хорижий журналларда нашр қилинган.
Диссертатсиянинг таркибий тузилиши: Диссертатсия кириш, учта боб, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат, асосий матн
134 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАТСИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертатсия мавзусининг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, нашр этилган ишлар ва диссертатсия тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертатсиянинг биринчи боби «Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари» деб номланиб, Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш ижтимоий педагогик зарурят эканлиги, олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик таъсир этиш жиҳатлари, олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари илмий жиҳатдан таҳлил этилган.
Ўзбекистон Республикасида таълим тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида мамлакатда ўсиб келаётган ёш – авлодни ижтимоий масъулиятли келажак авлод тақдири учун жон куйдирадиган янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Жумладан, республикамизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олган ҳолда илм-фан тараққиётига ўз хиссасини қўшган ҳолда самарасини бермоқда. Хусусан таълим жараёнидаги ислоҳотларнинг ижодкори, ҳаракатга келтирувчиси, амалга оширувчиси, субъекти сифатида ташаббускор шахс майдонга чиқади. Бугунги кунда кадрлар тайёрлаш соҳасида ватанпарвар шахсни тарбиялаш ва уни етук мутахассис, келажак авлод бунёдкори сифатида камолга етказишнинг ўзи ҳам долзарб аҳамият касб этади. Айниқса, замонавий таълим шароитда ватанпарварлик тарбиясини янада юксалтириш мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир. Чунки, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш таълим-тарбия бераётган офицерлар таркибининг ҳам асосий вазифасидир.
Маълумки «бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган глобал маконда, қарама-қаршиликлар, айниқса, ёшлар онги ва қалбини эгаллаш учун кечаётган кураш ниҳоятда кучайган бир вақтда уларнинг тарбиясига масъулият билан қаеаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа сифатида даврнинг ўзи тақазо этмоқда. Чунки биз яшаётган замоннинг аччиқ ҳақиқати шундан иборатки, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларни агар соғлом кучлар тўғри йўлга бошламаса ғаразли ниятлар билан юрган бузғунчи кучлар ўз ортидан эргаштириб кетиши ҳам мумкин. Шундай экан, ҳозирги кунда ёшларда ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш орқали уларни ижтимоий муносабатларга киришиш жараёнида ҳаётий кўникмаларининг мустаҳкамланганлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасида сўнг йилларда олиб борилаётган таълим-жараёнида олиб борилаётган илмий тадқиқотларда асосий муаммо талаба-ёшлар ижтимоий масъулиятини ривожлантириш орқали масъулятли кадрлар сифатида тайёрлаш муаммо сифатида қаралмоқда. Маслан, педагогик илмий тадқиқотлар доирасида А.Бегматов талаба-ёшларнинг маънавий аҳлоий, қарашларини ривожлатириш, О.Мусурмонова ёшларнинг маънавий маданияти-ни шакллантириш, Э.Ғозийев шахснинг ақлий тафаккури орқали ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш, Қ.Қуронбоев талабаларнинг маънавий – ижтимоий фаолликларини ривожлантиришнинг педагогик асослари муаммоларига доир илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар.
А.Бегматов ўз тадқиқотлари жараёнида таълим-тарбия жараёнида шахс фаоллиги унинг жамият манфаатлари билан шахс манфаатлари ўртасида уйғунликни мавжуд бўлиши, агар мавжуд бўлса бундай ҳолат шахсни жамият манфаатлари йўлида ҳам ўз манфаатлари йўлида ҳам жонбозлик кўрсатишга ундайди” деб таъкидлаганлари ҳам бежиз эмас. Чунки, инсон тарбиясида инсонпарварлик ижтимоий масъулиятлилик тамойиллари алоҳида ўрин эгаллашини ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Қ.Қуронбойев ўз илмий тадқиқотлари доирасида “талаба-ёшларнинг маънавий – ижтимоий фаолликларини ривожлантириш услублари ва мазмуни, педагогик асослари, маънавий – аҳлоқий муаммолар, ёшлар таълим-тарбиясида онгли интизомнинг ўрни, бурчи ва масъулиятлилиги, талабада жамоатчилик сифатларини таркиб топтириш” нинг асосий устувор масалаларига тўхталиб ўтган.
О.Мусурмонова илмий изланишлари доирасида таълим –тарбияда аҳлоқий онг, виждон, бурч, масъулият, ҳаё, ғурур каби инсоннинг феъл – атворини ички бошқариш қурилишига асосланади. Аҳлоқнинг мағзини ташкил қилувчи бош қоидалар инсонпарварлик, демократизм, ҳалол меҳнат, ўзаро ёрдам, дўстлик, ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат, байналминалчилик ватанпарварлик, табиат ва атроф муҳитга диққат-эътибор, бурч ҳисси ҳамда камтарлик, кўзбўямачилик ва ёлғизликни инкор этиш каби инсоний сифатларнинг муҳим аҳамият касб этиши хусусида ўз тадқиқотларида ифодалаб ўтган.
Э.Ғозийев ўз тадқиқотлари доирасида шахснинг ақлий тафаккури орқали ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш масалаларига тўхталиб: “тафаккур атроф - муҳитдаги воқеликни нутқ ёрдами билан бевосита яхлитланган ҳолда акс эттирувчи шахснинг ички руҳий жараёни ҳамда сотсиал сабабий боғланишларни англашда жамият ҳаётида янгилик очишга бўлган прогнозни қилишга йўналтирилган интеллектуал ақлий фаолиятдир” деб ифодалаган.
Хориж олимларидан Т.Ф.Иванова, Г.В.Ковалева, Н.К.Голубевалар тадқиқотларида ижтимоий масъулият муаммоси бўйича ўз илмий ишларининг таҳлили ҳам унинг тавсифига бўлган ёндашувларнинг турли туманлиги масалаларига алоҳида урғу бериб ўтган.
Т.Ф.Иванова тадқиқотлари доирасида инсоннинг ўз бурчини бажаришга бўлган қобилияти, шахснинг ахлоқий-қадрияти, индивиднинг ўз хулқ-атвори, умумқабул ижтимоий меъёрларга риоя қилиши, ўз мажбуриятлари бажариш жараёни жамият ва ўзи олдида ўз ҳаракат фаолияти учун ҳисоб беришга тайёрлик сифатлари, интеллектуал-иродавий жиҳатларига тўхталиб ўтган .
Г.В.Ковалёва тадқиқотлари доирасида “масъулият” тушунчасини шундай ифодалайди, инсоннинг хулқ-атворини унинг фаолиятнинг умумқабул қилинган мақсадлар ва қадриятларга боғлиқлигини англаши асосида белгилайдиган шахснинг интеграл сифати деб таъкидлаб ўтади.
Н.К. Голубев тадқиқотлари доирасида масъулиятли, ижтимоий ўзини ҳис қилиш ва ижтимоий идентификатсия билан бир вақтда, шахснинг таълим-тарбия жараёнида шаклланадиган ва ривожланадиган сифатлари, инсоннинг бутун ҳаётий фаолиятида ижтимоий йўналтирилганлиги, яхлит хислат сифатида ижтимоий хулқ-атворнинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтган.
Олий таълим муассассалридаги чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришда шахсий жавобгарлик сифатлари шахсий қобилияти ўз-ўзини англаши ўз-ўзини назорат қилиши, ижтимоий меъёрлар орқали тарбиялаш муҳим ўрин тутди.
Жумладан, ҳарбий таълим йўналиши талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш ижтимоий педагогик муаммо сифатида қуйидаги жиҳатларни ривожлантириш:
а) олий таълим муассасалари талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантиришда шахснинг ички руҳиятига таъсир этувчи мотивлар орқали талаба ўз менини шакллантириш;
б) олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилувчи таъсир доираларига яқин атрофдаги гуруҳлар жамоаси, ҳамкасблари, дўстлари билан ижтимоий муносабатларга киришиш жараёнида масъулятли бўлишини ривожлантириш;
в) талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантириш, таълим жараёнида педагоглар фаолият жараёни бўйича гуруҳ командри, соха мутахассиси ҳамда ижтимоий ҳаракатлар жараёнига педагогик таъсир этишнинг таълим воситалари билан ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling