Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи пҳД


-расм. Олий таълим муассасаси талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш модели


Download 0.91 Mb.
bet11/30
Sana28.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1303975
TuriАвтореферат
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
A.Uzoqov avtoreferat 23.03.2023

3-расм. Олий таълим муассасаси талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш модели
Модел ўзи ифодалайдиган ҳодиса жараённинг асл нусхасининг хулқ –атворини намойиш қилган ёки ўрганилаётган ҳодисанинг ҳалигача номаълум бўлган ҳоссаларини топиш имконини берган ҳолатда муваффақиятли ҳисобланади. Шунинг учун, педагогикада моделлаштиришда анъанавий тарзда тадқиқотнинг қайси бир объектининг, бизнинг ҳолатимизда, талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш жараёнининг амал қилишининг самарадорлигини таҳлил қилишга урғу берилади. Бироқ, жараён ҳақидаги мавжуд ўрнатилган тасаввурлар тушунишларнинг реконструксияси қайта қурилиши технологияси таклиф қилинган ва асосланган бўлса, унда моделлаштиришнинг ўзгартирувчи функсияси ҳақида сўз юритиш мумкин. Бинобарин, моделлаштиришдан фойдаланиш ҳарбий-касбий тарбиялаш амалиётида ўрганилаётган жараённинг самарадорлигини ошириш учун ёрдам беради, чунки бу унинг алоҳида компонентларига мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш, мазмун ва шаклларга ўзгартиришлар киритиш имконини беради.
Таълим жараёнида педагогик ҳамкорликка эришиш учун ўқитувчи қуйидаги шарт – шароитларни амалга ошириш лозим:

  • талабалар ўзаро муносабатлар да яхши аълоқа муҳитни яратиш, очиқлик, ёрдам беришга тайёрлиги, мулоқот қилиш осон бўлиши, ошкоралик, одиллик ва таҳсил олувчиларнинг шахсий қадр-қиммати ни паймол қилмаслик, талабалар ни ҳақорат қилмаслик, қаттиққўл лик, қийинчиликга учраганларни қўллаб қувватлаш, уларги ютуққа, муваффақиятга ишончни сингдириш, доимий талабаларни рағбатлантир иш;

  • талабалар билан ўзаро ҳурматга асосланган, ўзаро тушуниш, ўзаро бир бирига яхши ҳурматда бўлиш, инсонийлик ва очиқлик билан ўзаро муносабатлар қуриш. Талабаларга баҳо қўйишда анъанавийлик, субъективлик ва бир томонлилик ўзаро муносабатларни бузади, адолатсизлик ва ноҳақлик ўқитувчи ва талабалар ўртасида низони келтириб чиқаради, ўзаро ҳурмат ва тушунишнинг йўқолишига олиб келади;

  • педагогик-психологик фикр ва мулоҳазаларга асосланган мулоқот муҳитини тизимли равишда сифатли амалга ошириш;

  • ўқув-тарбия жараёни хусусида ахборот беришда муаммоли методлардан фойдаланиш.

Таълим жараёнида талабаларда ижтимоий масъулят ҳиссини ривожлантиришда ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг муаммоли таълим технологиялари орқали ўзлаштиришнинг мазмун-моҳияти таҳсил олувчилар қобилятларига боғлигида намоён бўлиши: масалан, билиш, ижтимоий фаолиятли, шахсий хулқ-атвор вазиятларда ўз фикрларини баён этишларидан иборат. Муаммоли вазият таҳсил олувчилардан хотираларида қайта ишлаб чиқариш ва ушбу вазиятга билимларни қўллашни талаб қилишидан эмас, балки зарур таҳлиллар, баҳолаш, мулоҳазалар қилиш, фаолликни намоён қилиш, мустақиллик, ижод, қатъият, излаб топишларни талаб қилиши билан характерланади. Бундай ҳиссиётларни мунтазам намоён қилиш уларнинг ривожланишига олиб келади. Муаммоли вазиятлар таълим тизимида тарқалган, бизнинг таълим тизимимизда улар мустақил консептуал ва методик асосда ишлаб чиқилган ва қўлланилмоқда. Бутун таълимни улар асосида қуришга уриниш “муаммоли ўқитиш” деб номланадиган ўзига хос педагогик тизимларни яратиш билан боғлиқ.
Маълумки, педагогика тарбия жараёнининг ривожланишида ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш тажрибасини, педагогик жараённи ташкил қилиш хусусиятлари ва шароитларини ўрганувчи фан ҳисобланади. Айнан сўнгги ҳолат бизнинг тадқиқотимизнинг объекти ҳисобланади. Бунда шароитлар деганда биз “давомида муайян педагогик жараён, субъектлар ҳаёт фаолияти кечадиган
ва уларнинг муваффақиятига ёрдам берадиган ташқи вазиятлар ва ҳолатлар йиғиндиси” деб тушунамиз. Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида ижтимоий масъулиятни ривожлантириш жараёнининг самарадорлигига нисбатан, биз қуйидаги вазиятларни натижа берувчи жиҳатлари деб ҳисобладик: ушбу жараённинг талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш ривожланишга энг муҳим элементларнинг бири сифатида киритилганлиги, тарбия ва таълимнинг шахсни мустақиллигини ривожлантиришга қаратилганлиги, шахснинг ўзини тартибга солишга бўлган қобилияти, таҳсил олувчиларда шахсий ўзгаришларни ҳар томонлама таҳлил қилишни амалга оширишда, ижтимоий-касбий синовлардан фойдаланишда ва бўлажак ҳарбий мутахассисларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлашда асосланади.
Диссертатсиянинг учинчи боби «Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш самарадорлиги» деб номланиб, Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг тажриба-синов ишлари мазмуни, Олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий масъулиятни ривожлантириш юзасидан ташкил қилинган тажриба-синов ишлари натижалари ва уларнинг самарадорлиги аниқланган.
“Педагогик тажриба-cинов ишлари 2019-2022-йилларда “Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш” жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро давлат университети ва Фарғона давлат университетларининг жами 277 нафар талабалари ва 15 нафар ўқитувчилари жалб этилган. Тадқиқот юзасидан тажриба-cинов ишлари 3 боcқичда
2019-2022-йилларда ташкил қилинди ва ўтказилди. Бугунги кунда аҳолини ҳимоя қилиш учун энг замонавий воситалар ва технологияларга эга.




Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling