Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги. Мазкур 
тадқиқот 
республика 
фан 
ва 
технологиялар 
ривожланишининг 
I. 
«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, 
иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион 
ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор 
йўналиши доирасида бажарилган. 
Муаммони ўрганилганлик даражаси. Республикамизда ѐшларнинг 
ақлий қобилиятларини аниқлашнинг ўзига хос психологик жиҳатларини 
психолог олимлардан А.Ф.Азимова, М.Воҳидов, М.Давлетшин, Э.Ғозиев, 
Т.С.Жўраев, В.М.Каримова, Ж.Х.Мавлонов, З.Т.Нишонова, Б.Р.Қодиров, 
К.Б.Қодиров, Э.З.Усмонова ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган.
Мустақил 
Давлатлар 
Ҳамдўстлиги 
мамлакатлари 
олимларидан 
А.Б.Брушлинский, Л.С.Выготский, Е.А.Климов, Б.Ф.Ломов, Н.С.Лейтес, 
А.М.Матюшкин, В.С.Мерлин, Л.С.Рубинштейн, А.В.Савенков, Б.М.Теплов, 
М.Холодная, Н.И.Чуприкова ва бошқалар иқтидорли болалар ақлий 
фаолиятини 
муваффақиятини 
таъминловчи 
индивидуал-психологик 
хусусиятлари ҳамда истеъдоднинг асосини ташкил этувчи фаоллик ва ўз-ўзини 
бошқаришнинг индивидуал услубларини тадқиқ этишган. 
Хориж олимларидан G.Eysenck, A.Binet, F.Galton, J.P.Gilford, R.B.Kettell, 
J.Locke, K.Perlet, J.Piaget, J.Renzulli, C.Spearman, R.Sternberg, L.L.Thurstone, 
K.Heller ва бошқалар томонидан ақлий қобилиятнинг кўп факторли мураккаб 
психологик тузилмаси масалалари илмий тадқиқ этилган. 
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация 
тадқиқоти Фарғона давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари 
режасининг ПЗ-20170930223 – рақамли «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни 
ривожлантиришда ѐшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини 
такомиллаштириш» мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилган 
(2018-2020 йй.).




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling