Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

 
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Жаҳонда интеллектуал салоҳият, қобилият, ижодкорлик, билимдонлик 
категориялари давлат иқтисоди, тараққиѐти, келажаги ҳамда бошқа 
мамлакатлар орасидаги юқори рейтингини таъминлаб, унинг ривожига 
таъсир этадиган энг асосий хусусиятлардан ҳисобланади. Глобаллашув 
даврида «... юқори ақлий қобилиятли ѐшларни аниқлаш, уларни тизимли 
дастур ѐрдамида қўллаб-қувватлаш»
1
га устуворлик бериш орқали маънавий-
ахлоқий ва касбий жиҳатдан шахс бўлиб шакллантириш, ўз Ватани, 
эгаллаган касб-кори билан фахрланишни таркиб топтириш масалалари 
долзарб муаммолардан бўлиб қолмоқда. Бу борада ѐшларнинг индикатор 
кўрсаткичи сифатида касбий муваффақияти ва салоҳиятини ақлий 
интеллектуал мезонлар орқали белгиланиши, шахснинг яратувчанлиги, 
иқтидори, истеъдоди, таланти жамиятнинг стратегик захираси сифатида 
эътироф этилиши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш заруратини юзага 
келтирмоқда.
Жаҳон таълим ва илмий муассасаларида интеллект, ақлий салоҳият, шахс 
қобилиятини ривожлантириш муаммоларини унинг касбий муваффақиятига 
асос сифатида қаралиб, уни интеллектуал ривожлантиришга доир илмий 
тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада, ахборотлар тезкор алмашинуви
информацион хилма-хиллик шароитида талабалар таълимини ташкил этишда 
замонавий технологиялар асосидаги таълимнинг модернизациялашган 
усулларини қўллаш, интеллектуал салоҳиятини кучайтириш орқали 
интеллектуал ѐшлар жамоасини шакллантириш, иқтидорли мутахассисларни 
касбий компетентли этиб тайѐрлаш, талабалар интеллектини ривожлантиришда 
олий таълим масканларининг таълим шароитини ўзгартириб ўқитишни ташкил 
этишга йўналтирилган ижтимоий-психологик тадқиқотларга алоҳида эътибор 
қаратиш зарурати кузатилмоқда. 
Республикамизда сўнгги йилларда истиқболли ѐшларни қўллаб-
қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўѐбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва 
инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар 
яратишнинг зарурий ҳуқуқий-меъѐрий асослари яратилди
2
, ҳамда «...жисмонан 
соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, 
қатъий ҳаѐтий нуқтаи назарга эга ѐшларни тарбиялаш ишида ...ѐш авлоднинг 
ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўѐбга чиқариш...»
3
вазифалари белгиланганлиги талабалар қобилиятларини аниқлаш орқали 
уларнинг касбий муваффақиятини ва йўналишини белгилашни илмий 
ўрганишда етарли асос бўла олади. 
1
National Association for Gifted Children «Pre-K to Grade 12 Gifted Education Programming Standards». 2019. 
http://www.nagc.org/resources-publications/resources/national-standards-gifted-and-talented-education
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ѐшларни аниқлаш ва юқори 
малакали кадрлар тайѐрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон 
Қарори. 
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган 
Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт стратегияси тўғрисида»
ги ПФ–60-сонли Фармони. 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-
сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт 
стратегияси тўғрисида», 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5466-сон «Yoshlar — 
kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида», 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон 
«Ўзбекистон Республикасида ѐшларга оид давлат сиѐсатини тубдан ислоҳ 
қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонлар, 
2018 йил 14 августдаги ПК-3907-сон «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний 
баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат 
жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор ва 
бошқа меъѐрий ҳужжатлар доирасида белгиланган кенг кўламли стратегик 
чора-тадбирларни амалга оширишда мазкур диссертatsiон тадқиқот иши муайян 
даражада хизмат қилади. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling