Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши
Download 0.99 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Талабалардаги ақлий
қобилиятлар уларнинг касбий муваффақиятининг асоси сифатида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: иқтидорли талабаларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал лидерлик мавқеини белгилашга таъсири натижасида, вербал ва новербал интеллектнинг ривожланиши учун, амалий-интеллектуал ҳисларга устуворлик бериш орқали аналитик тафаккурнинг шаклланиши исботланишига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-23-сон буйруғига асосан «Умумий психология» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим ташкилотлари 9 психологлари, психология фанлари бўйича дарс берадиган профессор- ўқитувчилари фаолиятининг услубий таъминотини бойитишга хизмат қилган; талабалик даврида ақлий қобилиятларни ривожланиши, аѐлларда вербал интеллект фаолликни, эркакларда проектив тафаккурни шахс мотивацион соҳасида устувор шаклланиши туфайли, гендер характерга эга эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-23-сон буйруғига асосан «Педагогик психология» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида психолог кадрларнинг иқтидорли талабалар билан ишлаш учун зарур услубий, технологик тайѐргарлиги такомиллаштирилган; талабалардаги ақлий қобилиятларнинг юксак даражада ривожланиши мулоқотчанлик, фаоллик, аналитик тафаккур, меъѐрий хавотирланиш билан интегратив намоѐн бўлиши туфайли, иккинчи сигналлар тизимининг устувор шаклланиши билан тўғри пропорционал эканлиги далилланганлигига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-23-сон буйруғига асосан «Психодиагностика» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Натижада талабалар билан ишлаш бўйича услубий таъминот такомиллаштирилиб, уларнинг амалий-касбий тайѐргарликлари сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган; қобилиятли талабалардаги илмий фаолиятга йўналганликнинг даражавий ифодаланиши дивергент тафаккурнинг креативлик компонентини мустақил, ижодий, танқидий тафаккур билан уйғун намоѐн бўлиши туфайли, вербал интеллектнинг ривожланишига интегратив таъсир этиши исботланганлигига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-23-сон буйруғига асосан «Психологик тренинг» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Натижада талабалар билан ишлаш бўйича услубий таъминот такомиллаштирилиб, уларнинг амалий-касбий тайѐргарликлари сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling