Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
160801962034767daraja
Тадқиқотнинг
республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг 1. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш” йўналиши доирасида бажарилган. Муаммонинг ишланганлик даражаси. Республикамизда Н.Алауддинова, М.Аминов, Ж.Ж.Жалолов, А.Мадвалиев, Н.Маҳкамов, Н.Маҳмудов, Х.Ғ.Шарафутдинова, А.Т.Нурманов, Н.Маҳмудов, А.Рафиев, И.Йўлдошевларнинг илмий-методик ишларида чет тилларни самарали ўқитиш, инглиз тили фани ўқитувчиларининг касбий малака ва маҳоратларини ошириш, инглиз тили ўқитиш методикасини такомиллаштириш, шахслараро мулоқот, уни ташкил этиш, бу жараёнда шахс мулоқот маданиятининг намоён бўлиши тадқиқ этилган. Чет тилларни ўрганиш, инглиз тилида самарали ўқитишнинг ўзига хос жиҳатлари, психологик моҳияти, инглиз тилига асосланган мулоқот жараёнини ташкил этиш омиллари, йўллари, методик таъминоти, хорижий тилларни ўрганишнинг замонавий тамойиллари Н.Д.Гальскова, Н.И.Гез, Е.Г.Кашина, И.Л.Колесникова, О.А.Долгина, А.Ю.Малафеев, Р.П. Мильбруд, Н.С.Найденова, Р.С.Немов, Н.В.Парадеева, Е.Н.Пикеева, Н.Н.Плотникова, Т.П.Попова, С.Б.Ступина, Н.Н.Трубаневалар томонидан олиб борилган тадқиқот ишларида ўз ифодасини топган. Шахснинг мулоқот маданияти, ўқувчи ва талабаларда мулоқот компетентлиги ва маданиятини ривожлантиришга инновацион ёндашув моҳияти, замонавий ахборот ва педагогик технологиялар воситасида хорижий тилларни ўқитиш самарадорлигини ошириш масалалари М.В.Андрюнина, Е.Б.Батракова, Л.А.Валеева, Е.Н.Воронова, М.Н.Евстигнеев, Я.Р.Егорова, А.А.Максаев, А.Н.Махмутова, Ю.В.Митрукова, А.Ф.Морозова, М.А.Петренко, А.Ф.Сиразеева, П.В.Сысоев, Т.М.Тарханова, Г.М.Чопсиевалар томонидан ўрганилган. Инглиз тилини интенсив ўрганиш, шу мақсадга хизмат қиладиган веб- квест технологияси, инглиз тилига асосланган оғзаки ва ёзма мулоқотнинг устувор тамойиллари Максимилиан Берлиц (Maximilian Berlitz), Генри Свит (Henry Sweet), Франсуа Гуэн (Francois Gouin),Франсуа Клоссе (Francois Closse), Георгий Лозанов (George Lozanov), Гарольд Палмер (Harold Palmer), Макс Вальтер (Max Walter), Мишел Уэст (Michael West) каби педагог- олимларнинг илмий изланишлари учун асосий йўналиш сифатида танланган. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling