Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana07.02.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1172507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
4152 37 Saliyeva Zuxra Taxirovna (Avtoreferat)

Тадқиқотнинг объекти педагогика олий таълим муассасалари 
талабаларида маънавий маданиятни ривожлантириш жараѐни. Тадқиқот 
жараѐнида педагогика олий таълим муассасаларининг 494 нафар талабаси 
иштирок этди. 
Тадқиқотнинг предмети педагогика олий таълим муассасалари 
талабаларининг маънавий маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-
педагогик шарт-шароитлари, амалий-технологик ва нейролингвистик 
дастурлаштириш тизими.  
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараѐнида муаммога доир сиѐсий, 
фалсафий, социологик, психологик, педагогик адабиѐтларни қиѐсий-
танқидий ўрганиш ва таҳлил этиш; олий таълим муассасаларидаги илғор 
педагогик тажрибаларни ўрганиш; социометрик методлар (анкета, интервью, 
суҳбат); педагогик эксперимент; натижаларни математик ва статистик таҳлил 
этиш усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг фалсафий, 
педагогик-психологик 
омилларини 
аниқлаштириш 
орқали 
касбий 
ижтимоийлаштиришнинг шахслараро, гуруҳий, жамоавий ва қадриятга 
йўналтирилган 
интеграцион 
таъсир 
кўрсатиш 
механизми 
такомиллаштирилган; 
педагогика 
олий 
таълим 
муассасаси 
талабаларида 
маънавий 
маданиятнинг ривожланганлик даражасини ташхис этишнинг ахборий-
когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-
ижодий компонентлари ҳамда диагностик аппарати касбий-педагогик 
йўналганлик, педагогик мулоқот кўникмаларини баҳолаш, муваффақиятга 
эришиш ва эмпатия даражасини аниқлаш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг беш – танишув, 
билишга доир; баҳолаш, рефлексия, танлов; интериоризация; фазилатларни 
фаолиятда намоѐн этиш; мустаҳкамлаш ва коррекция босқичларини 
интеграциялаш асосида локал-модулли технология ишлаб чиқилган; 
талабаларда самарали мулоқот техникасини шакллантириш, ўз хулқ-
атворини онгли равишда ўзгартиришга йўналтирилган фаолиятга тайѐрлаш 
ҳамда фикрий жараѐнларни ташқи ва ички таъсирлар бирлиги асосида 
бошқариш орқали маънавий маданиятни ривожлантиришнинг нейролинг-
вистик дастурлаштириш технологиялари такомиллаштирилган; 
техноген цивилизация шароитида педагогика олий таълим муассасаси 
талабаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда китобхонлик ва 
мутолаа маданиятини ривожлантириш технологияси ишлаб чиқилган. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling