Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробaцияси


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/43
Sana01.03.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1242045
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43
Bog'liq
1 Шукуров Р Э Умумий автореферат Таҳрир 21 10 2022 2

Тадқиқот натижаларининг апробaцияси. Тадқиқотнинг асосий 
мазмуни 3 та халқаро ва 5 та республика илмий-амалий анжуманларида 
муҳокама этилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқотнинг асосий 
натижалари бўйича 6 та илмий мақола, 6 таси Ўзбекистон Республикаси ОАК 
тавсия этган журналларда, шу жумладан, 3 таси хорижий журналларда чоп 
этилган. 
Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертaцион иш кириш, уч 
боб, хулоса, тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан 
иборат. Ишнинг ҳажми 133 бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Диссертaциянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, тадқиқот мақсади 
ва вазифалари, объекти шакллантирилган, илмий янгилиги баён қилинган, 
олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган, натижаларнинг назарий ва 


11 
амалий аҳамияти, амалиётга жорий этилиши ёритилган ҳамда эълон қилинган 
ишлар, диссертaциянинг тузилиши борасида маълумотлар келтирилган.
Диссертaциянинг «Психологик ҳимоя механизмлари ва диндорлик 
типларини ўрганиш бўйича илмий адабиётлар таҳлили» деб номланган 
биринчи боби психологик ҳимоя механизмлари, диндорлик тушунчалари ва 
типлари ҳақида Юнон файласуфларининг (Платон, Декарт ва б.) фалсафий-
психологик қарашлари; классик психоанализ олимларининг (З.Фрейд, А.Фрейд, 
К.Юнг, К.Хорни, М.Клайн, А.Адлер, Э.Эриксон, К.Рожерс, У.Джеймс, Э.Фром, 
В.Вундт) 
психологик 
қарашлари; 
рус 
олимларининг 
(Ф.Б.Березин, 
Б.Д.Карвасарский, С.Москович, Ю.П.Тобалов, М.А.Абрамов ва б.) назариялари; 
замонавий хориж психологларининг (B.Simon, P.Ricardo, L.J. Francis, T.A. Prout, 
G.Khoynezhad, E.M. Areba, H.Schauenburg, Üzeyir Ok ва б.) илмий тадқиқот 
таҳлиллари орқали намоён бўлишининг индивидуал психологик баёнига 
бағишланган. 
Мазкур бобда келтирилган маълумотлар асосида психологик ҳимоя 
механизмлари ва диндорликнинг намоён бўлишидаги назарияларнинг бир-
бирига қарама-қаршилигини кузатишимиз мумкин, яъни баъзи олимлар ҳимоя 
механизмлари ва диндорликни деструктив характерда таснифласалар, 
баъзилари конструктив нуқтаи назар билан изоҳлайдилар. Шунингдек, олимлар 
талқинида, айрим ҳолатларда ҳимоя механизмлари ва диндорлик шахсда 
бузғунчи ҳис, хатти-ҳаракатни юзага келтирувчи психиканинг салбий ҳолати 
ёки «Эго»ни турли хилдаги таҳдидлардан ҳимояловчи восита сифатида талқин 
этилган. 
Диссертaциянинг «Психологик ҳимоя механизмлари ва диндорлик 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling