Тошкент давлат педагогика университети


Download 46.53 Kb.
bet1/7
Sana27.03.2023
Hajmi46.53 Kb.
#1298925
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
FD. BOSHLANG‘ICH TA’LIMDA TARBIYA3




НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
























ТАСДИҚЛАЙМАН”
___________А.К.Киргизбайев
2022 йил “___”______






БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ТАРБИЯ
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ


Билим соҳаси:

100000 – Таълим



Таълим соҳаси:

110000 – Таълим





Таълим йўналиши:

60110500 – Бошланғич таълим








Фан/модул коди
BTTarFM104

Ўқувйили
2022-2023

Семестр
2

Кредитлар
4

Фан/мавзу тури
Мажбурий

Таълим тили
Ўзбек/рус/қозоқ

Ҳафтадаги дарс соатлари
4

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Бошланғич таълимда тарбия фани



60



90

150



2.



I. Фаннинг мазмуни.
Фанни ўқитишдан мақсадталабаларга келажак авлодни маънавий юксак фазилатлар эгаси қилиб тарбиялашда инновatsiон тарбия технологияларини, қонуниятларини, жаҳон тарбия консепсиялари намуналарининг қиёсий таҳлилини, таълим муассасаларида тарбия фанини ўқитишнинг шакл, метод ва воситаларини ўргатишдан иборат.
Фаннинг вазифалари- талабаларга тарбия фанини ўқитишнинг назарий асослари ҳақида билим бериш; тарбия фанини ўқитиш ижтимоий зарурат сифатида илмий-амалий асослаш, фанни ўқитишда инновatsiон таълим технологияларидан фойдаланишнинг сифат самарадорлигини оширишга доир билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.
II. Назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
I–МОДУЛ. БОШЛАНҒИЧ ТАъЛИМДА ТАРБИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1-мавзу: Тарбия ижтимоий-тарихий зарурат сифатида.
Тарбия фанининг мақсад ва вазифалари. Асосий категориялари. Тарбия фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. Тарбия фанининг илмий-тадқиқот методлари.
2-мавзу: Миллий тарбия консепсияси.
“Таълим тўғрисида”ги қонун. Таълим тўғрисидаги қонуннинг моҳияти ва мазмуни. Консепсия тушунчасининг мазмуни. Миллий тарбия консепсияси. Тарбия консепсиясининг тарбиявий жараёндаги аҳамияти.
3-мавзу: Миллий урф-одат, қадрият ва анъаналар – тарбия асоси
Тарбия дарсларида миллий қадриятлар, урф-одат ва маросимларни ўрганиш, миллий қадриятларнинг шахс камолотига тасири.
4-мавзу: Таълим-тарбия жараёнида оила, маҳалла ва таълим муассасаси интегратсияси.
Тарбиявий ишларни амалга оширишда “Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги” Консепсиясининг аҳамияти. Таълим муассасаси фаолиятида оила ва оила ҳамкорлиги масалалари.
5-мавзу:Тарбия жараёнини самарадорлигини оширишда илғор хорижий тажрибалар.
Жаҳон тарбия консепсиялари. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тарихи, мақсадли, узлуксиз маънавий тарбиянинг тутган ўрни. Японияда фуқарони тарбиялаш – “ахлоқий тарбия” тизими “характерни шакллантиришга йўналтирилган таълим”, “давлат учун мақбул ахлоқий сифатларни тарбиялашга қаратилган фаолият”, “фуқаролик ахлоқи асосларини тарбиялаш” тизими. Хитойда Конфутсийлик ахлоқининг беш асосий устуни.

Download 46.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling