II–МОДУЛ. БОШЛАНҒИЧ ТАъЛИМДА ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ
6-мавзу: Бошланғич таълимда тарбия жараёнининг мазмуни ва моҳияти
“Тарбия” тушунчасининг моҳияти. Бошланғич таълимда тарбия назариясининг таркибий қисмлари. Бошланғич таълимда тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари. Тарбия мақсадининг жамият ижтимоий эҳтиёжи асосида белгиланиши. Комил инсон, малакали мутахассисни тарбиялаш – бош ижтимоий мақсад. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари.
7-мавзу: Тарбиянинг умумий методлари, шакллари ва воситалари
Тарбия шакллари (турлари) ҳақида тушунча. Тарбиянинг умумий методлари ва воситалари. Бошланғич синфларда тарбия методлари, воситалари таснифи ва уларни танлаб олиш шартлари.
III–МОДУЛ. БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА «ТАРБИЯ» ФАНИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ
8-мавзу: Бошланғич синф ўқувчиларида муваффақиятга эришишга интилиш мотиви шахснинг устувор хусусияти сифатида(1-4 синф тарбия дарси).
Боланинг ўз хулқ ва фаолиятини онгли назорат қилишини кучайтириш ва ўз-ўзини баҳолашга қўяётган талаблар. Ўз қобилиятларини билишга ва меҳнатсеварликка ўргатиш. Ижтимоий мотивларнинг пайдо бўлиши. Ўз халқининг ва бошқа халқларнинг анъаналари, қадриятларига қизиқишнинг намоён бўлиши.
9-мавзу: Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий компетенсияларни шакллантириш (1-4 синф тарбия дарси)
Ўқувчиларни ўрганиш, кузатиш ва таъсир кўрсатиш. Ўқувчиларда ижтимоий компетенсияларни шакллантириш. Тарбия жараёнида диагностика ва коррексион фаолият мазмуни. Педагогик диагностика методлари.
10-мавзу: Бошланғич синф ўқувчиларида ижобий фазилатларни шакллантириш механизми (1-4 синф тарбия дарси).
Шахсда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари. Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, толерантлик, ҳуқуқий маданият, инновatsiон фикрлаш каби фазилатларни шакллантириш мазмуни. Инновatsiон тарбия технологияларининг ўқувчиларнинг ахлоқий сифат ва фазилатларини шакллантиришда фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |