ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
____________ А.Ю.Умаров
202___ йил “___”____________
ПЕДАГОГИКАНИНГ ПРАГМАТИК АСПЕКТЛАРИ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
Таълим соҳаси:
|
100000 –
110000 –
|
Таълим
Таълим
|
Магистратура мутахассислиги:
|
70110101 – Педагогика назарияси ва тарихи
|
ТОШКЕНТ – 2021
Фан/модул коди
PPAM2006
(магистратура)
|
Ўқув йили
2021-2022
|
Семестр
1, 2
|
ЕCТS - Кредитлар
6
|
Фан/модул тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
4/2
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама (соат)
|
Педагогиканинг прагматик аспектлари
|
90
|
90
|
180
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни.
Педагогика назарияси ва тарихи магистратура мутахассислигини тамомлаган магистрантлар профессионал таълим, олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида педагогик фанлардан дарс берадилар. Бўлажак ўқитувчиларни педагогиканинг концептуал асосларига доир билимлар билан қуроллантиришда мазкур фан алоҳида аҳамиятга эга.
Ушбу дастур замонавий педагогиканинг асосий етакчи тенденциялари, педагогик масалалар ҳамда уларнинг тадқиқ этилиши, педагогик концепциялар ҳамда педагогика фани ривожининг устувор йўналишларни ўз ичига қамраб олган.
Педагогиканинг прагматик аспектлари педагогик фанларнинг асосини ташкил этиб, бўлажак мутахассисларни илмий-педагогик фаолиятга тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Педагогиканинг прагматик аспектларига доир билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш магистрларга келажакдаги илмий-педагогик фаолиятларини йўлга қўйишда муҳим ўрин тутади.
Фанни ўқитишдан мақсад – магистрантларни педагогиканинг прагматик аспектларини чуқур ўзлаштиришларига эришиш ва илмий-педагогик фаолиятга тайёрлаш.
Фаннинг вазифаси – таълим тизимини модернизациялаш жараёнида магистрантларни педагогиканинг прагматик аспектларига доир долзарб масалаларни аниқлаш, таҳлил этиш ва улардан амалиётда фойдаланишга ўргатишдан иборат.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |