Тошкент давлат педагогика университети


II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)


Download 176.5 Kb.
bet2/8
Sana21.04.2023
Hajmi176.5 Kb.
#1368270
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 05 Педагогиканинг прагматик аспектлари Ишчи дастур 2021

II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари).
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Узлуксиз таълим тизимида таълим-тарбия жараёнини модернизациялашнинг асосий йўналишлари.
Таълим-тарбия жараёнини модернизациялашнинг асосий мақсад ва вазифалари. Таълим-тарбия жараёнини модернизациялаш омиллари. Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш Концепциялари.
2-мавзу. Таълимий концепцияларнинг умумий тавсифи, мазмуни ва моҳияти.
Таълимнинг фалсафий концепциялари. Таълимнинг психологик концепциялари. Таълимнинг социологик концепциялари. Ривожлантирувчи таълимнинг асосий концепциялари.
3-мавзу. Узлуксиз таълим тизимининг фаолият кўрсатиш принциплари ва уларни амалиётга жорий этиш йўллари.
Таълим-тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш. Таълим-тарбия жараёнининг узлуксизлиги ва изчиллиги. Давлат таълим стандартлари доирасида таълим ошнинг ҳамма учун очиқлиги. Таълим-тарбия жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш. Узлуксиз таълимда билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш. Узлуксиз таълим тизимида давлат ва жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш.
4-мавзу. Педагогик тизимларни лойиҳалаштириш.
Узлуксиз таълим тизимида лойиҳалаштиришнинг ўрни ва имкониятлари. Педагогик лойиҳалаштиришнинг концептуал асослари: педагогик лойиҳалаш шакллари; педагогик лойиҳалашнинг психологик асослари; педагогик лойиҳалашнинг тамойиллари; педагогик объектларни лойиҳалаштиришга доир ҳаракатлар тартиби ва тавсифи. Таълим тизимини лойиҳалаштириш: узлуксиз таълим тизимида инновация; лойиҳалаштиришнинг асосий босқичлари; лойиҳалаштиришга доир фаолиятнинг муваффақиятини таъминлаш шартлари. Ўқитувчининг лойиҳалаштиришга доир фаолиятининг тузилиши ва ўзига хосликлари.
5-мавзу. Ҳамкорлик педагогикасининг концептуал ғоялари.
Шахсий-инсонпарварлик ёндашуви: педагогик мулоқотни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш; замонавий шароитда натижага олиб келмайдиган тўғридан тўғри мажбурлашдан метод сифатида воз кечиш; таълим олувчи шахсига индивидуал ёндашув. Дидактик фаолллаштирувчи ва ривожлантирувчи комплекс: фанларни интеграциялаш; таълимнинг вариативлиги ва табақалашганлиги; ўргатишда ижобий рағбатлардан фойдаланиш. Тарбия концепцияси: тарбияга инсонпарвар ёндашув; тарбияланувчиларнинг индивидуаллигини ривожлантириш; миллий ва маданий анъаналарни ўзлаштириш; атроф-муҳитни педагогизациялаш.
6-мавзу. Педагогик фаолиятда юзага келадиган касбий муаммолар ва уларни ҳал этиш стратегиялари.
Педагогик фаолиятда юзага келадиган муаммоларнинг ўрганишнинг зарурияти ва ўзига хос жиҳатлари. Педагог фаолиятида юзага келадиган муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари. Касбий етуклик даражаси билан боғлиқликда педагогик фаолиятда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш стратегиялари. Ёш педагог кадрларнинг касбий мослашувини амалга оширишда стажёрлик фаолиятининг ўрни.
7-мавзу. Олий таълим тизимида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг концептуал асослари.
Олий таълимда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тизими. Олий таълим тизимида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари. Олий таълимда таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг методик таъминоти.
8-мавзу. Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик-психологик тайёргарлигини таркиб топтириш моделлари.
Талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш тактикаси. Педагог шахсини таркиб топтириш моделлари: коммуникатив модел; фаол изланиш модели; бўлғуси педагог шахсини ривожлантиришнинг рефлекцив модели; имитацион модел; амалий фаолият модели; касбий-фикрий ўз-ўзини ривожлантириш модели.
9-мавзу. Компетенциявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни касбий фаолиятга тайёрлаш.
“Компетенция” ва “компетенциявий ёндашув” тушунчалари. Компетенциявий ёндашув – олий таълимни модернизациялашнинг етакчи ғояларидан бири. Касбий компетентликнинг турлари. Касбий компетентлик мезонлари ва кўрсаткичлари.
10-мавзу. Таълим парадигмалари.
Таълим парадигмалари: уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тенденцияси. Анъанавий таълим парадигмаси. Рационалистик таълим парадигмаси. Феноменологик таълим парадигмаси. Технократик таълим парадигмаси. Эзотерик таълим парадигмаси.
11-мавзу: Таълим мазмунини белгилашга доир концепциялар.
Илмий-техник тараққиёт ва таълим мазмуни. Дидактик энциклопедизм концепцияси. Дидактик формализм концепцияси. Дидактик прагматизм концепцияси. Функционал материализм концепцияси. Таълимнинг парадигмал концепцияси. Таълимнинг кибернетик концепцияси.
12-мавзу: Таълим мазмунини белгилаш тамойиллари ва мезонлари.
Таълим мазмунининг барча элементларини узлуксиз таълим босқичларида жамият, фан, маданият ва шахс ривожланиш талабларига мос бўлиш тамойили. Таълим мазмуни ва ташкилий жиҳатларининг яхлитлик тамойили. Таълим мазмунини структуралашнинг яхлитлик тамойили. Таълим мазмунини инсонпарварлаштириш тамойили. Таълим мазмунини фундаменталлаштириш тамойили. Таълим мазмунининг кетма-кетлик тамойили. Таълим мазмунининг мунтазамлилик тамойили. Таълим мазмунининг ўқувчиларнинг ёш ва билиш имкониятларига мослик тамойили.
13-мавзу. Ўқув материалларни тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари.
Ўқув материаллари, унинг белгилари ва тузилиши. Ўқув материалларининг мантиқий тузилиши. Ўқув материалларини тизимлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўқув материалларини моделлаштириш. Ўқув материалларининг информацион кўрсаткичлари. Концентризм тамойили асосида ўқув материалларини тизимлаштиришнинг афзалликлари. Концентризм тамойилига асосланган таълим модели ва унинг тузилиши.

14-мавзу. Педагогик фасилитация воситасида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва ўтказиш.


Педагогик фасилитация – ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва ўтказишнинг муҳим воситаси. Педагогик фасилитация воситасида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хосликлари. Педагогик фасилитация воситасида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш технологияси.
15-мавзу. Тарбия жараёнини ташкил этишга доир ёндашувлар.
Тарбия жараёнини ташкил этишга тизимли ёндашув. Тарбия жараёнида фаолиятга йўналтирилган ёндашувнинг имкониятлари. Шахсга йўналтирилган ёндашувнинг ўзига хосликлари. Фалсафий-антропологик ёндашув тарбия жараёнини ташкил этишнинг методологик асоси сифатида. Тарбия жараёнига герменевтик ёндашув. Синергетик ёндашув асосида тарбия жараёнини ташкил этиш.
16-мавзу. Тарбия парадигмалари.
Тарбия парадигмалари тушунчаси. Замонавий тарбия парадигмалари: 1. Педагогик парадигма. 2. Андрологик парадигма. 3. Акмеологик парадигма. 4. Коммуникатив парадигма.
17-мавзу. Замонавий тарбия қонуниятлари ва тамойиллари.
Тарбиявий жараёнда сабаб-оқибат алоқадорлиги. Тарбия қонуниятлари ва метатамойиллари. Тарбия умуминсоний қадриятларни интеоризациялашни ижтимоий ташкиллаштирилган жараёни сифатида. Таълим ва тарбия тамойилларининг ўзаро алоқадорлиги.
18-мавзу. Ўқувчи-ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш.
Глобаллашув шароитида ўқувчи-ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий масалалари. Ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетига салбий таъсир кўрсатаётган маънавий таҳдидлар. Ўқувчи-ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг педагогик тизими.
19-мавзу. Ўқувчи-ёшларда қадриятлар тизимини шакллантириш.
Ўқувчи-ёшларда қадриятлар тизимини шакллантиришнинг тарихий-фалсафий масалалари. Ўқувчи-ёшларда қадриятлар тизимини шакллантириш тамойиллари ва мезонлари. Ўқувчи-ёшларда қадриятлар тизимини шакллантириш технологияси.
20-мавзу. Ўқувчи-ёшларда толерантлик маданиятини шакллантириш.
Узлуксиз таълим тизимида ўқувчи-ёшларда толерантлик маданиятини шакллантиришнинг концептуал-методологик масалалари. Ўқувчи-ёшларда толерантлик маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик ўзига хосликлари. Ўқувчи-ёшларда толерантлик маданиятини шакллантириш технологияси. Ўқувчи-ёшларда толерантлик маданиятини шакллантиришнинг ахборий-методик таъминоти.
21-мавзу. Ўқувчи-ёшларда ахборот хавфсизлиги компетентлигини шакллантириш.
Ўқувчи-ёшларда ахборот хавфсизлиги компетентлигини ривожлантириш мазмуни. Ўқувчи-ёшларда ахборот-аналитик компетенцияни шакллантириш. Ўқувчи-ёшларда ахборот хавфсизлиги компетентлигини ривожлантириш технологияси.
22-мавзу: Ўқувчи-ёшларда глобал фикрлашни шакллантириш
Глобал таълим концепцияси. Ўқувчи-ёшларда глобал фикрлашни шакллантириш тамойиллари ва мезонлари. Ўқувчи-ёшларда глобал фикрлашни шакллантириш модели.



Download 176.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling