Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти
Download 425.15 Kb. Pdf ko'rish
|
Турсунов-А.Ҳ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг
илмий аҳамияти, чиқарилган назарий хулосалардан нафақат ўзбек, балки жаҳон адабиётшунослигида тарихий шахс образининг бадиий адабиётда ёритилиш тамойиллари, тарихий шахснинг бадиий адабиётдаги талқини каби назарий масалаларни ишлаб чиқишда фойдаланиши билан изоҳланади. 9 Тадқиқотнинг амалий аҳамияти ундаги кўплаб мулоҳаза ва материаллар тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти, жаҳон адабиёти, адабиёт тарихи, адабиёт назарияси ва адабий манбашунослик каби фанлардан яратиладиган дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матнини янги материаллар билан бойитишга ҳамда ушбу йўналишда амалга ошириладиган кейинги тадқиқотлар учун асос манба бўлиб хизмат қилади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буюк сиймоларимизнинг немисзабон адабиётдаги талқинлари бўйича олинган натижалар асосида: Шарқ адабий анъаналарининг Ғарб адабий анъаналарига таъсири, буюк сиймоларимизнинг немис адабиётидаги талқинлари хусусида олинган маълумот ва материаллардан НамДУ ва Норвегиянинг Осло Акерсхус университети билан ҳамкорликда амалга оширилган CPEALA – 2012/10033 рақамли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 мартдаги 89-03-1181 сон маълумотномаси). Жорий этилган материаллар лойиҳа доирасидаги семинарларда Ғарб адабиётида Шарқ мавзуси ҳамда Ғарбда Беруний, Ибн Сино образи талқини ва илмий мероси бўйича илмий маърузалар ташкил этишда асос бўлган; немисзабон адабиётда Беруний, Ибн Сино, Амир Темур ва Бобур Мирзоларнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти тўғрисида яратилган асарлардан Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи “Адабиёт ва санъат” бўлимида кўргазмали экспонат ташкил этилди (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 01-12-10-1714 сон маълумотномаси). Экспонатдан ўрин олган бадиий ва илмий-оммабоп асарлар музейга ташриф буюрганларга буюк сиймоларимизнинг немисзабон адабиётдаги талқинлари ҳақида янги ва қизиқарли маълумотлар берган; Амир Темур ва Бобур Мирзо образларининг немисзабон адабиётда ижобий ёки салбий тасвирга эга эканлигини аниқлаш жараёнида немис адиблари томонидан яратилган асарларни ўрганиш орқали олинган маълумот ва хулосалардан Наманган вилоят телерадиокомпанияси “Нигоҳ” радиожурналида эфирга узатилган Амир Темур ва Бобур Мирзо ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Буюк сиймолар” эшиттиришини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 13 мартдаги 08-01-169 сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот объекти қилиб олинган манбалар тингловчиларга буюк сиймоларимизнинг немисзабон ўлкалардаги эътирофи хусусида маълумотлар берган ҳамда эшиттиришнинг мазмунли ва оммабоп бўлишини таъминлаган; немис адабиётида Амир Темур образи талқини хусусида олинган натижаларидан “Олмон – Ўзбек илмий жамияти” (Deutsch Usbekisches wissenschaftliche Gesellschaft)нинг семинар ва илмий кечаларида қўлланилган (Олмон – Ўзбек илмий жамиятининг 2019 йил 25 июлдаги маълумотномаси, Германия). Тадқиқот материаллари семинар иштирокчиларига Амир Темур образининг немис адабиётида қай даражада холис ёки нохолис талқин этилгани ҳақида маълумотлар берган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling