Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
AVTOREFARAT
2.1.
Мультимедиа журналистикаси муаммолари. Мультимедиa журналистикaси тубдан янги канални жорий этмaйди, балки босма, радио ёки телевидение каби оммавий aхборот воситаларининг хусусиятларини кучaйтиради, фаолиятини кенгайтиради ва ранг-баранглаштиради. Юқори тезликда, кўп каналли ва сифaтли контентнинг моҳирона комбинaцияси мультимедиа журналистикасининг асосий вазифаларидан биридир. Журналистиканинг субъект-объект муносабатларида туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Субъектнинг (журналистнинг) объектга (аудиторияга) таъсирининг анъанавий варианти янги “субъект-субъект” муносабати билан алмаштирилади. Мультимедиа журналистикасида ҳал қилувчи унсур матн эмас, тасвир ҳисобланади. Демак, журналистикада камдан-кам учрайдиган журналистик парадигмаларнинг ўзгариши мавжуд. Шунинг учун матн, фотосурат, овоз, видео ва ҳ.к.ларнинг ролини тўғри баҳолаш керак, яъни маълумотни етказиб беришнинг мазкур каналларини камайтирмаслик ёки ортиқча баҳоламаслик лозим. Амалиёт шуни кўрсатадики, мультимедиа журналистикасида воқеанинг ажойиб панорамасини бўрттириб кўрсатиш ёки бошқа экстремалларга тушиш осон. Бу масалада ҳушёр бўлиш ва бузилишлардан қочиш керак. Асосий урғуни ақлий, ижодий таркибдан техник жиҳатга ўтказиш мумкин эмас. Анъанавий журналистика ҳамда мультимедиали журналистикада етакчи аҳамиятга эга бўлган медиаматннинг ўзи ҳам қисқа тезис, эълон, сарлавҳага айланиб бормоқда. 30 Журналистика жанрлари соҳа учун етакчи аҳамиятга эга. Жанрлар ижодий характердаги категория бўлиб, мультимедиа журналистикаси жанрларнинг мураккаблиги ва жанр чегараларининг мавҳумлиги билан ажралиб туради. Мультимедиа журналистикасида жанрларни таснифлаш техник воситалардан фойдаланишнинг турли усуллари ва материалларни тақдим этишда ноанъанавий шаклларининг кўплиги туфайли мураккабликни юзага келтиради. Сторителлинг ва лонгрид мультимедиа журналистикасининг энг мураккаб ва оммабоп жанрларига айланди (иккинчиси баъзан сторителлингнинг давоми сифатида, баъзан мустақил жанр деб юритилади). Хулоса қилиб шуни таъкидлаймизки, замонавий шароитда анъанавий оммавий ахборот воситалари ҳам сифатни йўқотмоқда ва материалларни тақдим этишда рақобат таъсири остида шаблонлар ва стереотипларга мойил бўлади. Умуман, мультимедиа келажакдаги онлайн журналистиканинг етакчи йўналишларидан бири бўлишига қарамай ягона эмас, чунки янгиликлар, сарлавҳа, эълон, қисқа матн, алоҳида видео ва аудио материаллар мавжуд бўлиб, журналист улардан воз кечмайди. Демак, мультимедиа журналистикасининг афзаллиги ва серқирралиги учун унинг замонавий журналистикадаги ўрнини бўрттирмаслик керак. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling