Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар
университети “Рақамли журналистикани ривожлантириш назарияси ва
амалиётининг долзарб масалалари” мавзусидаги истиқболли илмий-тадқиқот иши
доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Интернет ОАВни мультимедиа журналистикаси
учун алоҳида медиа тизими ва платформа сифатида очиб бериш ҳамда
журналистикада
мультимедиа
ёндашувининг
назарий
асослари
ва
методологиясини, мультимедиа шароитида ишлаётган журналистлар амалий
фаолиятининг умумий қонуниятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
миллий ва халқаро миқёсда ахборот маконини ривожлантиришнинг
замонавий тенденцияларини ёритиш;
Интернет журналистикаси соҳасидаги маҳаллий мутахассислар фаолиятини
баҳолаш, уларнинг ютуқ ва камчиликларини аниқлаш, Интернет тармоғида
ишлаш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ касбий
йўриқномаларини кўрсатиш, журналистик маҳорат ва янгилик тайёрлаш
хусусиятларини тадқиқ қилиш;
янги ахборот технологиялари ва сунъий интеллект, конвергенция ва
мультимедиа шароитида журналистика фаолияти омилларини таҳлил қилиш;
мультимедиа журналистикасининг шаклланиш босқичлари ва уларнинг ҳар
бирига хос хусусиятларни ўрганиш;
журналистиканинг юқори сaмaрадорлигига эришиш усули сифaтида
кaналлар кoмбинациясини тадқиқ этиш;
янги шaроитда рaқамли тeхнологияларнинг устувор йўналишларини
aниқлаш;
мультимедиa журналистикасининг умумий ва хусусий парaметрларини
aниқлаш;
ҳaр турдаги оммавий ахборот воситaларининг универсал кoмбинацияси
тaмойилини тадқиқ қилиш;
мультимедиа журналистикаси контeкстида ахборотни нaмойиш қилиш ва
таъсир этиш усуллaрини aниқлаш;
мультимедиа журналистикaси шарoитида аудитория билан ўзарo таъсир
механизмини очиб бериш;
мультимедиа контенти нуқтаи назаридан мoнетизация масалалари ва
интернет тармоғида маҳаллий ОАВни ривожлантириш истиқболларини таҳлил
қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |