Тошкент давлат техника университети геология қидирув ва кон металлургия факултети


Download 41 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi41 Kb.
#1389860
Bog'liq
01.ДЕКАН ТАВСИЯНОМАСИ111.doc Мухлиса





ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ГЕОЛОГИЯ ҚИДИРУВ ВА КОН МЕТАЛЛУРГИЯ ФАКУЛТЕТИ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ” номидаги махсус стипендиясига номзод “Металлургия ” йўналиши 2 – босқич талабаси Суярова Мухлиса Норбек қизи


Т А В С И Я Н О МА

Суярова Мухлиса Норбек қизи 2002-йил 8-январда Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. Миллати ўзбек.


М.Н.Суярова 2021-йилдан бошлаб ТошДТУнинг “60712100 - Металлургия” йўналишининг 2 - босқич талабаси ҳисобланади. У ўз билими ва иқтидорини, соҳага бўлган қизиқишини 1-босқич талабалиги давриданоқ намоён этди. У мунтазам равишда ўз устида ишлаши, меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги, ўзига нисбатан ўта талабчанлиги, ўткир зеҳни ва хулқ – атвори билан ўз тенгдошлари орасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга сазовордир.
М.Н.Суярова устоз ва мураббийлари томонидан бериладиган хар бир топшириқларни ўз вақтида тартиб ва интизом билан бажариб келмоқда. Ўз тенгқурларига ҳар қандай ишда самимий кўмаклашиб уларга ўрнак бўла олади. У университетда аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда университет миқёсида ўтказиладиган барча маънавий – маърифий тадбирларда ҳамда факультет ва кафедранинг жамоатчилик ишларида фаол қатнашиб келмоқда.
Суярова Мухлиса Норбек қизи ўз йўналиши бўйича илк илмий ишини биринчи босқич талабалик давриданоқ бошлади. Унинг 2022-йил 24-ноябръдаги “Материалшунослик, материаллар олишнинг иннавацион технологиялари ва пайвандлаш ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари-2022” номли канфренсиясида “Юқори ўтказувчанликка ега темир нанозарраларини олишнинг биогидрометаллургик усули” номли мақоласи билан иштирок етиб, 1-тезисини чоп етган. 2023-йил 24-январъда “Образование наука в ХХI веке” журналида “Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди” номли мақоласи чоп етилди. 2023-йил 17-февралъда “Development and innavatsion scientific online journal” номли журналида “Мен севган асар” номли мақоласи чоп етилди. 2023-йил 4-мартда “Образование наука в ХХI веке” журналида “Исследование технологии удаления кислорода из сталеплавильной ванны алюминием” номли мақоласи ҳам нашр этилган. 2023-йил 13-априльда “Таълимда рақамли технологияларни тадбиқ етишнинг замонавий тенденсиялари ва ривожланиши омиллари” номли илмий онлайн канфренсиясида “Мен севган асар” номли мақоласи чоп етилди.
Суярова Мухлиса Норбек қизи илмий изланиш билан бир қаторда маънавий-маърифий йўналишлар бўйича ҳам ижод қилади. У университетдаги ёшлар хафталигида ва куплаб лойихаларда, ректор кубоги спорт мусобақаларида, қизлар кўрик танловларида иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Шунингдек 2021-йилнинг 26-апрельда ўтказилган “Ректор кубоги” спорт мусобақасида ва 2021-йил 11-декабрьда “Факултет маликаси” номли кўрик танловида қатнашиб “Истеъдодли талаба” номинацияси ғолибаси бўлган.
Университет раҳбарияти, таълим жараёнида эришган йутуқлари, олиб бораётган сермахсул изланишлари ҳамда ўқув ва илмий фаолияти натижалари самарадорлигини инобатга олган ҳолда, Суярова Мухлиса Норбек қизини “АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ” номидаги махсус стипендиясига номзод сифатида тавсия этади.


ГҚ ва КМ факултети декани С.Б.Гаибназаров
Download 41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling