Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/48
Sana22.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1377469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48
Bog'liq
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
пахта-тўқимачилик тармоғида кластерларни ташкил этиш ва улар 
фаолиятини бошқаришнинг мавжуд муаммолари ва асосий йўналишлари 
асослаб берилган; 
пахта-тўқимачилик корхоналарини кластерлашдаги бизнес-жараѐнлар 
асосланган, иқтисодий салоҳият самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар 
берилган; 
пахта-тўқимачилик корхоналарини кластерлашда уларнинг кучли ва 
заиф томонларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилган, улар 


10 
фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари асосланган; 
рақобат муҳити шароитида пахта-тўқимачилик корхоналарини 
ривожлантириш иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий-
амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг 
ишончлилиги 
ушбу 
йўналишда 
тадқиқотлар 
ўтказган 
иқтисодчи 
олимларнинг қишлоқ хўжалигини, тўқимачилик саноатини ривожлантириш 
ҳамда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича илмий-амалий 
қарашларини қиѐсий ва танқидий таҳлил қилиш, тадқиқот жараѐнида 
қўлланилган 
услубий 
ѐндашув 
ва 
усулларнинг 
асосланганлиги, 
маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, шунингдек, таклиф ва 
тавсияларнинг амалиѐтда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли 
ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, пахта-тўқимачилик тармоғида 
кластерлаш самарадорлигини баҳолашга оид ѐндашувларнинг ишлаб 
чиқилиши, 
рақобат 
стратегиясининг 
уларга 
хос 
бўлган 
асосий 
хусусиятларининг асослаб берилиши, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришни ташкил этишда, ресурсларини бошқаришда сифатни таъминлаган 
ҳолда таннархни пасайтиришнинг энг оптимал ички имкониятларини 
асосланиши, кучли рақобат муҳитида пахта-тўқимачилик саноатини 
ривожлантириш 
стратегияларини 
шакллантиришнинг 
илмий-назарий 
асосларини бойитишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти республикамиз пахта- 
тўқимачилик фаолиятини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда, 
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан сифатли маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришни ташкил этишни асослашда кенг фойдаланиш ҳамда ―Саноат 
иқтисодиѐти‖, ―Ишлаб чиқариш менежменти‖, ―Бизнес ва тадбиркорлик‖ 
фанлари бўйича кейс-стадилар, маърузалар матни, ўқув қўлланмаларни 
тузишда манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling