Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқот объекти
Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг илмий тадқиқот ишлари режасига мувофиқ ПЗ-20170930136- сон ―Янги инновацион технологияларни жорий этиш асосида Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарини иқтисодий салоҳиятини баҳолаш амалиѐтини такомиллаштириш‖ мавзусидаги амалий лойиҳалари доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади саноатни ривожлантиришда пахта- тўқимачилик кластерининг ташкилий - иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: пахта-тўқимачилик кластерларини шакллантиришнинг назарий- услубий асосларини тадқиқ этиш; кластерлар ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини баҳолашнинг услубий жиҳатларини асослаш; пахта-тўқимачилик кластерларини шакллантириш ва ривожлантиришда хориж давлатлар тажрибасини ўрганиш; пахта-тўқимачилик кластерларининг Республикамиз тўқимачилик саноатини ривожлантиришдаги ўрнини асослаш; пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш замонавий ҳолатининг таҳлил қилиш; Республика вилоятларида кластер тузилмаларини ташкил этиш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш йўналишларини таҳлил қилиш; пахта-тўқимачилик корхоналарини кластерлаш жараѐнида ишлаб чиқаришни ташкил этиш самарадорлигини баҳолаш; диссертация автореферати.-Т.:2022., Р.Исаев. Пахта саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш.Дарслик.: -Т.:ТТЕСИ, 2004., А.Разиков. Хориж бозорлари талабларига мос экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мисолида): ИФФД (PhD) илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати.-Т.:2021., Турсунов Б.О. Тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари. ИФФД (PhD) илмий дараж. олиш учун ѐзилган автореферат. Тошкент: ТДИУ, 2019. – 24 б.; Худойкулов М.Р. Тўқимачилик корхоналарида корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштириш. ИФФД (PhD) илмий дараж. олиш учун ѐзилган автореферат. – Т.:ТДИУ, 2019., С.Юсупов. Кучли рақобат шароитида Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш стратегиялари: ИФФД (PhD) илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати.-Т.:2018., У.Юсупов. Тикув-трикотаж корхоналарида инновацион жараѐнларни бошқариш самарадорлигини ошириш: ИФФД (PhD) илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати.-Т.:2022. 9 пахта-тўқимачилик корхоналарини кластерлашнинг ташкилий- иктисодий механизмини такомиллаштириш йўлларини асослаш; Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси ―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмаси таркибидаги тўқимачилик ва тикув- трикотаж корхоналари, хусусан ―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ, ―Нишон кластер Теххизмат МТП‖, ―ASAKATEXTILE‖ MChJ корхоналари танланган. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling