Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-жадвал  “Нишон кластер Теххизмат МТП” корхонасида қувватлардан


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/48
Sana22.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1377469
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48
Bog'liq
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish

6-жадвал 
“Нишон кластер Теххизмат МТП” корхонасида қувватлардан 
фойдаланиш нисбатлари
17

№ 
Вариантлар 


Қувватлардан 
фойдаланиш 
нисбатлари 
Ўзгариш оралиғи 
Фаолиятнинг 
ташқи омилларга 
боғлиқлилик 
даражаси 

1-вариант 
50/50 
12,5 
0,50 
(ўта боғлиқ)

2-вариант 
62,5/37,5 
0,625 
(ўртача боғлиқ)

3-вариант 
75/25 
0,75 
(кучсиз боғлиқ)
Тикув корхонаси учун қувватлар жойлаштирилди. Корхона аѐллар ва 
эркаклар устки кийими ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди. Бу 
тикувчилик корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички ва ташқи 
бозорлада реализация қилинди (7-жадвал). 
7-жадвал 
“Нишон кластер Теххизмат” МТП корхонасида бўш майдонлардан 
фойдаланиш ҳисобига ташкил этилган ишлаб чиқариш самарадорлик 
кўрсаткичларлари
18
 
№ 
Харажат моддалари 
Бир дона маҳсулот 
таннархи, сум 

Ишлаб чиқаришдаги моддий харажатлар 
(бошқа моддий харажатлар билан бирга) 
79525,0 

Ишчининг иш ҳақи харажати 
15752,0

Ягона ижтимоий тўлов 
1890,0 

Асосий ишлаб чиқариш фондларининг 
амортизацияси 
115 

Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари 
422,0 
Маҳсулот таннархи
97704,0 
Юқорида бўш майдонларда ташкил этилган корхонада ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулотларни сотишдан тушган тушум эркаклар пиджаклари 
мисолида кўрилди. Корхонада, шунингдек 3587259,0 минг сўмлик аѐллар 
пиджаклари, 1789520,0 минг сўмлик пальто, 895553,0 минг сўмлик куртка 
ҳам ишлаб чиқарилди ва реализация қилинди. 
17
Муаллиф ишланмаси 
18
Муаллифнинг ҳисоб-китоблари асосида тузилган 


26 
5327668,0 + 3587259,0 + 1789520,0 + 895553,0 = 11600000,0 минг сўм 
Тармоқни барқарор ривожлантиришнинг биринчи ўзига хос бўлган 
хусусияти – бу мамлакатимиз аҳолисини тайѐр газлама ва трикотаж 
тикувчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини тўла қондириш мақсадида 
хомашѐга чуқур ишлов бериш ва тайѐр маҳсулот кўринишига келтириш учун 
тўқимачилик саноати қувватларини жадал суръатларда ривожлантиришнинг 
зарурийлигидир. 
Иккинчи ўзига хос бўлган хусусияти пахта-тўқимачилик саноатида 
технологик жараѐннинг юқори даражадаги интенсивлашуви ва меҳнат 
жараѐнинг ўзига хос тавсифга эга эканлиги омили ҳисобига малакали ишчи 
кучининг маълум даражада етишмаслигидир. Вақти-вақти билан ўзгариб 
турадиган машина-қўл меҳнати, бир хил тарзда бажариладиган кўп сонли қўл 
оерациялари, 
кўпстанокчиликда 
машиналарга 
хизмат 
кўрсатиш 
маршрутларининг мавжудлиги каби катта салмоққа эга бўлган жисмоний 
меҳнат сарфининг мавжудлиги меҳнат характерини ўзгартириш орқали 
меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатади. 
Диссертацияда кўрсатилишича, пахта тўқимачилик саноатининг 
тармоққа хос хусусиятларидан ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланишни 
тавсифловчи жиҳатларидан келиб чиқиб, эски технологиядан фойдаланган 
ҳолда, тармоқда меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш 
ҳамда интенсификациялаш орқали меҳнат унумдорлигини оширишнинг 
ички имкониятлари чекланган. Бунда бутун технологик жараѐнни, меҳнатни 
ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни тубдан ўзгартирадиган янги техникавий 
асосдаги техника ва технологияни жорий этиш тармоқда меҳнат 
унумдорлигини оширишнинг манбаи бўла олади.
Пахта 
тўқимачилик 
саноатини 
барқарор 
ривожлантиришда 
кластерлашнинг аҳамияти катта бўлиб, унумдорликни ҳамда ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш қуйидаги омиллар ҳисобига эришилади: 
- дастгоҳлар унумдорлигини бир неча марта оширишга ҳамда тармоқ 
корхоналарида хомашѐдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон 
берадиган тубдан янгиланган машиналарни жорий этиш; 
- ишлаб 
чиқаришни 
комплекс 
механизациялаштириш 
ва 
автоматлаштиришга, меҳнат сарфини қисқартиришга имкон берувчи 
электрон бошқарув ускуналари билан жиҳозланган, автоматлаштирилган 
бошқарув линияларини жорий этиш;
- анъанавий машина ва дастгоҳларнинг технологик параметрларини 
яхшилаш, тезликни ва унумдорликни ошириш, ўрамлар ва ғалтаклар 
ўлчамларини ошириш; 
- ўтимлар сонини, меҳнат ва вақт сарфини қисқартиришга имкон 
бурувчи технологик жараѐнларни жадаллаштириш;
- асосий ва ѐрдамчи ишчиларнинг қўл меҳнатини механизациялаштириш 
ва автоматлаштириш. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling