Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish
27 ХУЛОСА Саноатни ривожлантиришда пахта-тўқимачилик кластерининг ташкилий - иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар асосида қуйидагича хулосалар қилинди: 1. Кучли рақобат шароитида пахтачиликни барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида соҳадаги субъектлар фаолиятини нафақат технологик жиҳатдан, балки ташкилий ва бошқарув соҳасини ҳам модернизациялашни кўришимиз мумкин. Модернизациялаш, ўз навбатида, пахта саноатининг истиқболли рақобатбардош моделини яратишни, унинг мақбул ижтимоий таркиби ва пахтачилик субъектларини бозор тамойилларига мос ташкилий турларини шакллантиришни тақозо этади. 2. Фикримизча, кластерлар – ўзаро яқин бўлган ҳудудларда жойлашган, ўхшаш ѐки бир-бири билан боғлиқ етиштирувчи (тайѐрловчи), ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлардан иборат тузилма ҳисобланади. Уни ташкил этишдан мақсад – ишлаб чиқаришни комплекслаштириш, у билан ягона технологик занжирда бўлган инфратузилмалар ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. 3. Пахтани чуқур қайта ишлаш натижасида тайѐр кийимлар ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, яъни пахтани ерга қадашдан бошлаб, уни тайѐр маҳсулот кўринишига олиб келадиган пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. 4. Бугунги кунда пахтачилик тармоғида муаммолар мавжудки, хусусан, пахтачиликда хўжалик юритувчиларнинг молиявий ҳолати барқарор эмаслиги, тармоқда бандлик муаммосининг самарали ечими йўқлиги, жаҳон бозорида нархлар ҳар куни ўзгаришига қарамасдан, асосий харидор томонидан маҳсулот нархининг олдиндан белгиланганлигини самарали бозор механизми бўла олмаѐтганлиги, бу эса мавсум давомида хўжаликларнинг айрим харажатларини ўзгаришини нархлар ошиши ҳисобига компенсация қилиш имкониятларини чегаралаѐтганлиги каби муаммолар асосланган. 5. Фикримизча, кластерлар административ усул билан эмас, балки хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий эҳтиѐжлари ва манфаатларидан келиб чиқиб тузилиши мақсадга мувофиқ. Чунки, шаклланган кластерларда инновацион ечимлардан жамоавий фойдаланиш натижасида тугалланган маҳсулотларни яратиш, моддий харажатлар улушини камайтириш имкониятига эга бўладилар. 6. Кластерлар фаолиятини бошқаришда барқарор иқтисодий ўсишнинг назарий жиҳатдан чуқур асосланиши, бошқарувнинг давлат ташкилотлари ва нодавлат тузилмалар томонидан таъсири самарадорлигини сезиларли даражада оширади. 7. Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга қаратилган ишларни амалга оширишда, бир томондан, пахта уруғлигини етказиб берувчилар ва пахта толасини етиштирувчилар ўртасида, 28 иккинчи томондан эса, пахта толасини етказиб берувчилар ва пахтага ишлов берувчилар ўртасида молиявий жиҳатдан манфаатдорликни ва технологик ўзаро боғлиқликни такомиллаштириш керак. 8. Пахта тўқимачилик саноатини барқарор ривожлантиришда кластерлашнинг аҳамияти катта бўлиб, унумдорликни ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш қуйидаги омиллар ҳисобига эришилади: дастгоҳлар унумдорлигини бир неча марта оширишга ҳамда тармоқ корхоналарида хом ашѐдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон берадиган тубдан янгиланган машиналарни жорий этиш; ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришга, меҳнат сарфини қисқартиришга имкон берувчи электрон бошқарув ускуналари билан жиҳозланган, автоматлаштирилган бошқарув линияларини жорий этиш; анъанавий машина ва дастгоҳларнинг технологик параметрларини яхшилаш, тезликни ва унумдорликни ошириш, ўрамлар ва ғалтаклар ўлчамларини ошириш; ўтимлар сонини, меҳнат ва вақт сарфини қисқартиришга имкон бурувчи технологик жараѐнларни жадаллаштириш; асосий ва ѐрдамчи ишчиларнинг қўл меҳнатини механизациялаштириш ва автоматлаштириш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling