Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Ресурстехник ҳужжатларда изоҳланган машинанинг охирги ҳолатга 
келгунга қадар бажарадиган иши. Ўртача ресурс, биринчи таъмирлашгача бўлган 
ресурс, таъмирлашлараро оралиғидаги ресурс (одатда, биринчи таъмирлашгача 


бўлган ресурсдан кам бўладиган ресурс) ва белгиланган (гамма фоизидаги) 
ресурслар бўлади. 
Ўртача ресурс – ресурснинг математик кутилмаси. 
Белгиланган ресурси – объектнинг жами бажарадиган иши бўлиб, объект 
шунча ҳажмдаги ишни бажариб бўлганидан сўнг, унинг аҳволидан қатъи назар, 
ундан фойдаланишни тўхтатиш керак. бу ресурс кўпинча хавсизлик ѐки 
тежамкорлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, масалан, авиация двигателлари учун 
учишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланади. 
Таъмирлашгача ўртача ресурс - объект ишлатила бошланганидан то 
биринчи таъмирлашгача бўлган ресурс. 
Таъмирлашлар орасидаги ўртача ресурс – кетма-кет бажариладиган 
таъмирлашлар орасидаги ресурс. 
Ҳисобдан чиқаргунгача бўлган ўртача ресурс – объект ишлатила 
бошланганидан то уни ҳисобдан чиқаргунгача бўлган ўртача ресурс. 
Гамма-фоиз ресурс – бу ресурснинг белгиланган қийматидир. 
Машиналарнинг белгиланган миқдори ана шу ресурсдан ортиқ бўлиши керак. 
Детал чидамлилигини оширишнинг технологик усуллари. Техниканинг, 
хусусан, машинасозликнинг ривожланиши машиналарнинг чидамлилигини 
ошириш муаммосини моддий бойликларни ва ишчи кучларини тежаш нуқтаи-
назаридан ниҳоятда аҳамиятга молик масалага айлантирди ҳамда бу муаммони 
ҳал этишда лойихаловчилар, технологлар, фойдаланувчиларни, шунингдек, ҳар 
хил ихтисосликдаги олимларни жалб қилади. Бу ҳол машиналарнинг хизмат 
муддатини оширишга доир конструктив ва технологик тадбирлар ишлаб чиқиш 
ҳамда уларга қаров ўтказишнинг оқилона усулларини яратиш имконини 
берибгина қолмасдан, балки физика, кимѐ ва металлшунослик фанларининг 
ютуқлари асосида машиналарнинг ишқаланиши, ейилиши ва мойланиши ҳақида 
таълим асосларини яратиш имконини ҳам берди. Бу муаммо билан машиналар 
ишлаб чиқарувчи корхоналарда, олий ўқув юртлари кафедралари ва тармоқ 
илмий текшириш олийгоҳлари лабораторияларида олимлар кенг кўламда 
шуғулланмоқдалар, унга бағишлаб мунтазам равишда кенгашлар, анжуманлар 
ўтказилмоқда, шу масалалар юзасидан монографиялар ва кўплаб мақолалар нашр 
қилинмоқда. 
Машиналарнинг 
чидамлилигини 
оширадиганн 
асосий 
технологик 
тадбирларга қуйидагиларни киритиш мумкин: машиналарнинг турли иш 
шароитлари учун ейилишга чидамлилиги юқори бўлган ашѐлар ишлаб чиқариш 
ва улардан шакли ва ўлчамлари жиҳатидан тайѐр деталларга яқин бўлган юксак 
сифатли танаворлар (заготовкалар) тайѐрлаш; берилган аниқликда ва ўлчамлари 
бўйича ҳам, физик-механик хоссалари бўйича ҳам барқарор бўлган деталлар 
тайѐрлаш имконини берувчи технологик услубларни ишлаб чиқариш; 
ишончлиликнинг тегишли кўрсаткичларига мос келувчи ашѐлар, танаворлар ва 
тайѐр буюмлар сифатини назорат қилиш усулларини қўллаш; турли иш 
шароитларида ейилишига ва синишга қаршилиги юқори даражада бўлган машина 
деталлари иш сиртининг талаб этилган даражада сифатли бўлишини 
таъминлайдиган мустаҳкамловчи ишлов бериш жараѐнларида фойдаланиш. 
Машина деталларининг чидамлилиги (ейилишига чидамлиги)ни оширувчи 
технологик усулларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 


1.кимѐвий-термик ишлов бериш: цемнтлаш, азотлаш, хромлаш, цианит, 
силиций, алюминий, сульфид қоплаш ва ҳоказо; 
2.термик ишлов бериш: сиртини алангада, юқори частотали токда, 
электролитда тоблаш, лазер нурида мустаҳкамлаш; 
3.кимѐвий ишлов бериш: чуқур қилиб анодлаш, оксидлаш, фосфатлаш. 
4.сиртини қайишқоқ деформациялаш: шариклар ва қаттиқ қотишмалардан 
ясалган роликлар думалатиб мустаҳкамлаш; олмос билан текислаш; зарблаб 
мустаҳкамлаш; гидравлик жилолаш ва ҳоказо; 
5. электр учқуни билан мустаҳкамлаш; 
6. гальваник қопламалар ҳосил қилиш; хромлаш; никеллаш, таъмирлаш, 
родийлаш, кумушлаш, борлаш, қалай юргизиш, қўрғошинлаш ва 
қотишмалар қоплаш; 
7. кимѐвий қопламалар ҳосил қилиш; никеллаш, хромлаш, кобальт билан ва 
никел-коьальт қотишмалари билан қоплаш; 
8. сиртга антифрикцион хоссалар бериш усуллари; графитлаш, думалатиш 
орқали ўйиқлар, ариқчалар ҳосил қилиш, ваакуумда қоплама қоплаш, 
молибден дисульфид қоплаш, фрикцион латунлаш ва бронзалаш, 
платмассалар қоплаш, чангитиб металлаш; 
9. электр ѐй, электр-шлак, тебранма ѐй усулида суюқлантириб қоплаш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling