Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


1-маъруза 
Кириш. Машиналарнинг эскириш ва ейилиш асослари. 
Режа: 
1. Машиналарнинг ишончлилиги ва уларни таъмирлаш ҳақида асосий 
тушунчалар.
2. Машина деталлари ва туташмаларининг охирги ҳолати. 
3. Машиналар элементлари ва уларнинг ўзгариши. 
Ҳозирги замон деҳқончилик-саноат мажмуасини ривожлантиришнинг 
асосий 
йўналиши 
уни 
янада 
механизациялаш, 
электрлаштириш 
ва 
автоматлаштиришдан иборат. Бу йўналишнинг асосини машиналар тизими 
ташкил этади. Мазкур вазифани бажариш учун машиналарнинг ишончлилигини 
ошириш ва машина трактор паркида таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда сақлаш 
базасини яратиш зарур. Бу паркдан юксак унумдорлик билан фойдаланишни 
таъминлаши лозим.
Тракторлар, пахта териш машиналари, автомобиллар ва бошқа қишлоқ 
хўжалик машиналари фойдаланиш чоғида ҳар хил ташқи таъсирларга учрайди. 
Натижада лойиҳалаш ва тайѐрлаш жараѐнида киритилган ишончлилик
бузилмасдан ишлаш, чидамлилик, таъмирлашга яроқлилик ҳамда сақланувчанлик 
кўрсаткичлари пасаяди. Бунга машиналар деталларида турли хил нуқсонлар 
пайдо бўлиши ва уларнинг ейилиши сабаб бўлади. 
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг режали олдини олиш тизими 
машиналарни ишга яроқли ҳолатда тутиб туриш учун хизмат қилади. Техник 
хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими дегандаилмий асосланган ташкилий, 
техник, технологик ва иқтисодий тадбирлар мажмуи, шунингдек, қишлоқ 
хўжалик машиналарининг ишга яроқли ҳолатда тутиб туриш ҳамда тиклашни 
таъминлайдаган воситалар тушунилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling