Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

«Ишончлилик даражаси» деганда тайѐрлаш вақтида машинага киритилган 
ва у ишлаганда сарфланадиган ҳамда таъмирлаш жараѐнида тикланадиган 
бузилмасдан ишлаш, чидамлилик, таъмирлашга яроқлилик ва сақловчанлик каби 
барча кўрсаткичлар мажмуи тушунилади. 
Машинанинг ишончлилик кўрсаткичининг юқорилиги унинг нархига 
эквивалент бўлиб, умумлашган тарзларда пул бирликлари ўлчамларида берилиши 
мумкин. 
Машинадан фойдаланиш жараѐнида унинг ишончлилик даражасининг 
пасайиб бориши эскириш деб аталади. Машина ѐки йиғиш бирлиги 
эскиришининг асосий кўрсаткичлари ишончлилигининг пасайиш тезлиги ортиши 
ҳамда таъмирлашлараро ресурсининг камайишидан иборат.
Академик А.И. Селиванов ҳар бир машинада элементларнинг икки 
гуруҳини ва унинг ишга яроқлилигининг икки ташкил этувчисини фарқ 
қилишини таклиф этади.
Машина ишлѐтганда конструктив элементларнинг зарур боғланишини ѐки 
меъѐрида ишлашини таъминлайдиган барча элементларга ноконструктив 
элементлар деб айтилади. Бундай элементларга машинанинг ишлаб чиқаришдаги 
хизмат вазифаларини бажаришга яроқли ҳолатга келтирадиган йиғиш, ростлаш, 


бўяш, мойлаш ва бошқа жараѐнлар киради. Шундай қилиб, машина ишга 
яроқлилигини битта ташкил этувчиси машинани ташкил қилувчи барча 
конструктив элементларнинг яроқлилигини йиғиндиси 


n
1
Е

ифодалайди. 
Машина яроқлилигининг бошқа ташкил этувчиси ундаги ҳамма ноконструктив 
элементларнинг яроқлилиги йиғиндиси 


m
1
G
j
ни ифодалайди. Бинобарин, тайѐр 
машинанинг яроқлилиги, ундаги конструктив ва ноконструктив элементларнинг 
яроқлилиги йиғиндисига тенг: 
E
M



n
1
Е



m
1
G
j
Машинанинг яроқлилиги деганда унинг ўз вазифаларини ѐки берилган 
жараѐнни ишлаб чиқаришдаги энг мақбул хизмат муддати мобайнида рухсат 
этилган четлашишлар доирасида бажариш хусусияти ҳамда потенциал 
имкониятлари тушунилади. 
Машинанинг яроқлилиги қисмларга ажратилади, улардан ҳар бири 
қандайдир конструктив ѐки ноконструктив элементнинг яроқлилигини 
ифодалайди.
Яроқлилик тушунчасини жорий этиш фойдаланиш ва эскириш жараѐнида 
машинанинг умумий аҳволини таҳлил қилишга, машинадан фойдаланишнинг 
бошидан то охиригача ана шу аҳволнинг ўзгаришини кузатиб боришга имкон 
беради. Машинани ташкил қилувчи алоҳида элементларнинг хизмат муддатлари 
доирасида ҳам шу тарзда таҳлил қилиш мумкин. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling