Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Йиғиш 
бирлиги–йиғиш 
жараѐнида 
таркибий 
қисмлари 
ўзаро 
бириктирилган буюм. Йиғиш бирликларига двигатель, узатмалар қутиси ва 
бошқалар мисол бўла олади.
Буюмнинг охирги ҳолати бундан кейин ундан фойдаланиш мумкин 
эмаслиги ѐки самарадорлигининг пасайиши ѐҳуд хавфсизлик талабларига кўра 
белгиланади ва техник ҳужжатларда изоҳланади.
Масалан, агар деталь машинанинг иш органи бўлса, бу ўзгаришлар 
машинанинг иш сифати пасайиши, шунингдек, ишқаланувчи деталларининг 
жадал ейилишига олиб келади. Шу билан бирга машинанинг маҳсулот бирлигини 


ишлаб чиқаришга сарфлайдиган қуввати, ашѐларни сарфлаши ва шу каби иш 
кўрсаткичлари ҳам ўзгариши мумкин.
Одатда, охирги ҳолат ишламай қолишдан иборат бўлиб, уларнинг рўй 
бериши у ѐки бу иш бирлигининг ресурслари тугаганлигини билдиради. Камида 
шундай икки ҳолат мавжудки, бу ҳолатларга кўра мезонларни бирмунча 
умумлашган тарзда бериш лозим.
Биринчи ҳолат шу билан боғлиқки, охирги ҳолат мезони йиғиш бирлигини 
капитал таъмирлашга жўнатиш зарурлигини билдирувчи мезондан бошқа нарса 
эмас. Тракторлар агрегатлари учун улар бажарган ишнинг миқдори мезон бўлиб 
хизмат қиладики, шу пайтда капитал таъмирлашга жўнатилса, бутун хизмат 
муддати мобайнида қилинадиган халқ хўжалик ҳаражатлари энг кам бўлади.
Иккинчи ҳолат эса шу билан боғлиқки, муайян агрегатнинг охирги ҳолати 
мезонини аниқлаш учун фойдалана бошлангандан бери жами қилинган 
ҳаражатлар функциясини билиш керак бўлади. Ўз навбатида, бундай функция 
охирги ҳолат тушунчасини янгича талқин қилади.
Тракторлар, пахта териш машиналари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги 
машиналарининг охирги ҳолати ҳамда йиғиш бирликлари қуйидагилар билан 
ифодаланади: 
1. Машинанинг биринчи ѐки навбатдаги таъмирлашга бўлган талаби билан; 
2. Машинани ҳисобдан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги билан; 
3. Машина тузилишининг маънавий эскириши билан; 
Шунга кўра машинанинг ѐки йиғиш бирлигининг чидамлилиги қуйидаги 
турларга бўлинади: 
1. Таъмирлашгача, яъни фойдаланила бошлангандан то биринчи таъмирлашгача 
бўлган чидамлилик; 
2. Таъмирлашлараро, яъни аввалги таъмирлашдан то навбатдаги таъмирлашгача 
бўлган чидамлилик; 
3. Тўлиқ, яъни фойдаланила бошлангандан то ҳисобдан чиқарилгунга қадар 
бўлган чидамлилик; 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling