Тошкент давлат техника университети
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Машиналар пухталиги 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАШИНАЛАР ПУХТАЛИГИ Ўқув қўлланма Тошкент - 1999
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ Махкамов К.Х. МАШИНАЛАР ПУХТАЛИГИ Ўқув қўлланма Тошкент - 1999 «Машиналар пухталиги» фанидан ўқув қўлланма 5140900-Касб таълими (Технологик машиналар ва жихозлар) ва 5520700-Технологик машиналар ва жиҳозлар таълим йўналишлари талабалари учун мўлжаллаб ѐзилган. Ўқув қўлланмада пухталик назарияси умумий асослари ва қончилиги машина ва жищозларини пухталигини ошириш, ишга яроқлилигини таъминлаш, уларнинг бузилмасдан ишлаши, кўпга чидамлилигини шунингдек, кам сарф-харажатли арзон, мустаҳкам узоққа чидамли материалларни ишлаб чиқарувчи технологияларни талабаларга ўргатиш кўзда тутилган. Муаллифлар: т.ф.н. доц. К. Махкамов Тақризчилар: т.ф.н. доц. Н. Дадаханов т.ф.н. доц. М. Мелибоев Ўқув қўлланмани «Технологик машина ва жихозлар» кафедрасининг 1999 йил 28 августдаги 1-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва институт илмий-методик кенгашига кўриб чиқиш учун тавсия қилинган. Институт илмий - методик кенгашининг 1999 йил 30 августдаги 1-сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва фойдаланиш учун тавсия қилинган. Сўз боши. Янги тоифадаги мутахассисларни камол топтириш масалаларини ҳал қилишда фан техника инқилоби саноат ишлаб чикаришига хос янги касблар вужудга келишини такозо этибгина колмай, мавжуд ихтисосликларга нисбатан юксак талаблар қўйишини ҳам ҳисобга олиш зарур. Ҳукуматимиз томонидан белгиланган тадбирларни ҳаѐтга тадбиқ этиш Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги қонунларни қатъият билан амалга оширишни, талабалар таълими ва тарбиясига янгича ѐндошишни, шу жумладан, уларни меҳнат ва касбга тайѐрлаш ишларини қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Бунда энг муҳими таълимга ижодий муносабатга ўтиш масаласига алоҳида эътибор беришдир. Педагоглар меҳнатини такомиллаштиришнинг мана шу босқичида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича устозларни ўқитиш, тарбиялашнинг шакллари, таълимнинг методикаси, воситаларини, уни ташкил этиш йўлларини аниқ белгилаб олишлари керак. Фан-техника ва ижтимоий-иктисодий тараққиѐтнинг ҳозирги босқичида, ишлаб чикаришни жадаллаштириш шароитида малакали кадрлар, юксак даражада касбий, техник ва иқтисодий тайѐргарликка эга бўлган, мураккаб ва юқори унумли техникани бошқара оладиган, ижодкорлик ва завқ-шавқ билан меҳнат қиладиган, ўз вазифасини виждонан бажарадиган шахслар ниҳоятда зарур. Бу вазифаларни бажариш учун таълимни амалиѐт билан қўшиб олиб бориш принципини тўлароқ амалга ошириш, ўқитиш самарадорлигини юксалтиришга қатъийроқ эришиш, ѐшларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлашни тубдан яхшилаш, уларда энг биринчи-ижтимоий бурч бўлган меҳнатга онгли ижодий муносабатни шакллантириш талаб этилади. Шу муносабат билан тавсия этиладиган ушбу маърузалар матни мухандис педагог кадрлар тайѐрлаш йўлида муҳим роль ўйнайди. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling