Тошкент давлат техника университети
Бузилмасдан ишлаш кўрсаткичлари
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Машиналар пухталиги 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини аниқлаш.
Бузилмасдан ишлаш кўрсаткичлари. Машиналарнинг бузилмасдан
ишлашини баҳолаш кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: 1. Ишламай қолгунга қадар ѐки бир марта эксплуатацион ишламай қолгунга қадар бажарилган иш - Т и.к , бажарилган иш бирлиги; 2. Ишламай қолишлар оқими параметри ѐки эксплутацион ишламай қолишлар оқими параметри Т и.к.о – ишламай қолиш; 3. бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги; Ишламай қолишлар оқимининг параметри фойдаланиш чоғида машиналар ишламай қолишларининг умумий ҳисобдан чиқарилади. Бунда уларнинг фақат пайдо бўлиш онлари қайд қилинади. У машина иш бажаргани сари ишламай қолишларнинг пайдо бўлиш тезлигидан иборат бўлиб, бажарилган иш бирлигига тўғри келадиган ишламай қолишларда ўлчанади. +ишлоқ хўжалик техникаси учун қандайдир давр ичида ишламай қолишлар оқими параметрининг ўртача қиймати қўлланилади. Бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги белгиланган бажарилувчи иш доирасида кўриб чиқилаѐтган объектнинг ишламай қолиши юз бермайди. Статистика нуқтаи-назаридан у муайян иш бажаргунга қадар бузилмасдан ишлаган объектлар сонини объектларнинг умумий сонига бўлиб аниқланади. Бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини аниқлаш. Бунда ишламай қолишлар олиб келадиган оқибатлар ва ишлаш қобилиятини тиклашнинг мураккаблиги ҳисобга олинади: бу ҳолда ишламай қолишлар мураккаблигига қараб уч гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳга деталларни, ташқарида жойлашган узел ва агрегатларни қисмларга ажратмасдан таъмирлаш ѐки алмаштириш йўли билан бартараф этиладиган ишламай қолишлар, шунингдек, бартараф этиш учун навбатдан ташқари 1-ТХК ва 2-ТХКни талаб ишламай қолишлар киритилади. Иккинчи гуруҳга қулай ерда жойлашган узел ва агрегатларни таъмирлаш ѐки алмаштириш орқали йўқотиладиган ишламай қолишлар, шунингдек, бартараф этиш учун ички бўшлиқларни очиш талаб этиладиган ишламай қолишлар киритилади. Учинчи гуруҳдаги ишламай қолишларни йўқотиш учун асосий агрегатларни қисмларга ажратишга тўғри келади. Рақамли маълумотларга кўра объектлар сони кўп бўлганда уларнинг бузилмасдан ишлаш эҳтимоли қуйидаги ифода билан баҳоланади: P(t) 0 0 0 ) ( 1 ) ( N t n N t n N , Бу ерда: Р(t) – бузилмасдан ишлаш эҳтимолининг раҳамли баҳоси; 0 N - синов бошида объектлар сони; n(t) – вақт ичида ишламай қолган объектлар сони. Амалиѐтда баъзан ишламай қолиш эҳтимоллиги энг қулай тавсиф бўлиб қолиши мумкин. Ишламай қолишлар эҳтимоллиги муайян иш шароитида берилган вақт интервалида ѐки белгиланган бажарилувчи иш доирасида лоақал битта ишламай қолиш бўлиши мумкинлиги эҳтимоллигидир. Q(t) бўлганда ишламай қолиш эҳтимоллиги нолга тенг бўлиб, 0 дан 1,0 гача ўзгаради ва ушбу формулага асосан ҳисоблаб топилади: Q(t) 1-P(t) Статистик усулда аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: Q(t) 1-P(t) 1- 0 0 0 ) ( ) ( N t n N t n N , Бу ерда n(t) – вақт мобайнида ишламай қолган объектлар сони. Ишламай қолишлар жадаллиги тикланмайдиган объект ишламай қолиши содир бўлиши эҳтимоллигининг шартли зичлиги бўлиб, кўриб чиқилаѐтган вақт унинг шу шарт билан аниқланадики, шу онга қадар ишламай қолиш юз бермаган бўлиши керак. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling