Тошкент давлат техника университети
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Машиналар пухталиги 2
катор
м кг г а Р В G W соат киши Т Т кк м c сак м с ; ; ; ; . . Пахта териш машинаси сақлашга мослашганлигининг уни сақлашга тайѐрлаш, техник хизмат кўрсатиш ва сақлашдан олишнинг солиштирма нархи орқали ифодаланадиган кўрсаткичи истеъмолчигамашинага унинг сақлашга мослашганлиги нуқтаи назаридан иқтисодий баҳо беришга имконият яратади: га сум W С С С С c n i ол к х тай сак , 1 . . Бу ерда С тай, С хк. С ол -мос равишда машинани сақлашга тайѐрлаш, сақлаш даврида унга хизмат кўрсатиш, сақлашдан олиш нархи, сўм. Юқорида айтиб ўтилганлар асоий кўрсаткичлар бўлиб, машинанинг констукциясини унинг сақлашга, сақлаш чоғида ҳамда сақлашдан олишга мослашганлиги нуқтаи назаридан баҳолаш имконини беради. Аммо улар ѐрдамида машинани сақлашга тайѐрлашдаги, сақлаш даврида хизмат кўрсатишдаги ва сақлашдан олишдаги энг нотехнологик узеллари ѐки жойларини аниқлаб бўлмайди. Бунинг учун технологиябопликнинг хусусий коэффициентидан фойдаланилади; у сақлашга тайѐрлаш, сақлаш пайти хизмат кўрсатиш ва сақлашданолиш ишларидаги меҳнат сарфи қисмининг нисбатидан аниқланади, яъни: ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( . . . е Т Т Т а Т Т Т а Т Т Т К сак ол хк тай сак ол хк тай сак ол к х тай сак т Бу ерда Т тай, Т хк, Т ол - машинани сақлашга тайѐрлаш, сақлаш даврида техник хизмат кўрсатиш ва сақлашдан олишнинг меҳнат сарфи,киши-соат, а, ѐ-машинани сақлашга тайѐрлаш, сақлаш даврида хизмат кўрсатиш ва сақлашдан олишдаги меҳнат сарифининг актив ва ѐрдамчи қисмлари. Пахта териш машиаларини сақлаш ишлари бўйича олиб борилган аниқ кузатишлар, унинг шунингдек, айрим узеллари паст эканлиги кўрсатади (1- жадвал). Масалан. 17ХВ-1,8Б пахта териш машинасининг сақлашга тайѐрлаш ишларига технологиябоплиги коэффициенти 0,47 га тенг, бу ҳол бажариладиган ишлар ҳажмининг 47,0 фоизигина унумли эканлигини, қолган 53,0 фоизи эса ѐрдамчи амаллар эканлигидан далолат беради. Бундай узелларга қўлни олиб бориш қийинлиги, ишлашнинг етарлича қулай эмаслиги ва бошқа камчиликлар сабаб бўлади. 1-жадвал Пахта териш машиналарининг сақлашга мослашганлиги кўрсаткичлари Машина маркаси Сақлашга тайѐрлаш, хизмат кўрсатиш ва сақлашдан олишнинг ўртача меҳнат сарфи, киши- соат Машинанинг мавсумдаги ўртача иш унуми, га Сақлашга тайѐрлашнинг солиштирма меҳнат сарфи, киши-соат Технология- бопликнинг хусусий ко- эффициенти, К техи. ХВС-1,2 26,2 49,0 0,54 0,45 ХТ-1,2 31,6 58,0 0,55 0,46 17ХВ-1,8Б 30,6 69,6 0,41 0,47 14ХВ-2,4 49,0 92,8 0,53 0,43 ХН-3,6 «Ўзбекисто н» 47,0 96,0 0,49 0,47 Сақлашнинг технологиябоплиги коэффициенти қиймати қанча катта бўлса, машина сақлашга мослашганли нуқтаи назаридан шунча мукаммал бўлади. Тегишли меҳнат сарфлари нисбатидан келиб чиқиладиган бўлса, пахта териш машиналарининг кўпгина турларида сақлаш амаллари бўйича технологиябопликнинг хусусий коэффициенти 0,41-0,47 дан ошмайди, айрим мойлаш узеллари ва жойлари бўйича эса бундан ҳам кичикдир. Келгусида яратиладиган пахта териш машинасининг сақлаш амаллари бўйича технологиябоплигининг хусусий коэффициентини бирга яқин бўлмоғи керак. Жадвал (1-жадвал) маълумотларини таҳлил қилиш мавжуд пахта териш машиналари сақлашга етарлича мослашмаганлигини кўрсатади. Аммо шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, кейинги ўн йил ичида пахта териш машиналарини сақлашга тайѐрлаш, сақлаш чоғида техник хизмат кўрсатиш ва сақлашдан олишдаги меҳнат сарфи камаяди, бироқ уларни сақлашга тайѐрлаш нисбатан сермехнат ишдир. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling