Тошкент давлат техника университети
МС Ишламай қолиш оқими нима?
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Машиналар пухталиги 2
МС Ишламай қолиш оқими нима?
МТ: Бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини аниқлаш усулини таърифлаб беринг. Назорат саволлари 1. Машиналарнинг ишончлилиги асосан қайси хусусиятларни ўз ичига олади? 2. Сақланишга мослашганлик кўрсаткичи қандай ифодаланади? 3. Бузилмасдан ишлаш нима? 4. Ишламай қолиш оқими қандай катталиклар билан ифодаланади? 3-маъруза МАШИНАЛАРНИНГ ТАЪМИРЛАШГА МОСЛАШГАНЛИГИ ТЎ/РИСИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР. Режа: 1. Детал чидамлилигини оширишнинг технологик усуллари 2. Ишқаланиш ва деталларни ейилиш назариясидан умумий маълумотлар 3. Ишқаланиш турлари Таъмирлашга яроқлилик курсаткичлари ГОСТ 21623-76 да белгиланган бўлиб, техник хизмат кўрсатиш, сақлаш, жорий ва капитал таъмирлаш учун сарфланадиган вақт, мехнат ва маблағларни акс эттиради. Машинанинг таъмирлашга яроқлилиги коэффициенти / т.я ни машинага алмаштириладиган ва тикланадиган элементларни жорий этишни талаб қилувчи мехнат, энергия хамда ашѐлар сарфининг уни қисмларга ажратиш, ювиш, бошқа ноконструктив элементларни йиғиш, ростлаш ҳамда тиклаш учун сарфланадиган мехнат, энергия ва ашѐлар ййиғиндисига нисбати орқали аниқланиши мумкин, яъни : / т.я . . . . . . ур i ур j ур j q G G ѐки нархлар нисбати орқали аниқлаш мумкин: / т.я . . . . . . ур i ур j ур j q Q Q Бу ерда q i.ўр ва Q j.ўр – яроқлиликнинг ва нархнинг ўртача қийматлари бўлиб, улар узоққа чидамайдиган конструктив элементларга техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ѐки алмаштиришдаги ѐрдамчи ишлар ҳажмига тўғри келади. Тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг таъмирлашга яроқлилиги даражасини қуйидаги асосий йўналишларда ошириш лозим. 1. Янги яратиладиган ва замонавийлаштириладиган машиналар ва уларнинг элементларини мумкин қадар бирхиллаштириш ҳамда стандартлаштириш керак. 2. +исмларга ажратмасдан бузилган жойини аниқлаш усуллари ѐрдамида машинанинг техник аҳволини тез ва тўғри баҳолаш ҳамда унинг қолдиқ ресурсини олдиндан айтиб бериш имкониятини таъминлаш керак. 3. мажбурий техник қаров ишлари сифатини яхшилаш ва даврийлигини ошириш, уларни ўтказиш учун сарфланадиган вақт, меҳнат ҳмда пул маблағларини камайтириш керак. 4. Машиналарнинг ишламай қолишларини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга мослашганлигини ошириш керак. Ишламай қолишларни бартараф этиш учун сарфланадиган вақт, меҳнат ва пул маблағларини камайтириш керак. 5. Машинанинг таъмирлашга мослашганлигини ошириш, таъмирлашлараро ва таъмирлашгача бўлган ресурсларни кўпайтириш, таъмирлашга сарфланадиган вақт, меҳнат ва пул маблағларини қисқартириш керак. 6. Машинанинг сақлашга қўйишга ва ташишга мослашганлигини ошириш зарур. 7. Машиналар тузилишини уларнинг алоҳида узеллари, механизмлари ва агрегатлрарининг мустақиллиги ошадиган ҳамда уларни мумкин қадар кам меҳнат ва вақт сарфлаб алмаштириш мумкин бўладиган йўналишда такомиллаштириш керак. Охирги талаб ҳозирги вақтда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда, чунки ҳозир машиналарнинг ишлаш қобилиятини тиклаш амалиѐтида ишламай қолишларни бартараф этиш ва таъмирлашнинг агрегат усули сингари илғор усуллар жорий этилмоқда. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling