Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

Ташқи ишқаланишнисбий ҳаракатланишга нисбатан бўладиган 
қаршилик ҳодисаси бўлиб, икки жисмнинг орасида, уларнинг сиртлари ўзаро 
уринадиган жойларда уринмалар бўйича юзага келади. 
Ейилиш – ишқаланиш натижасида жисм ўлчамларининг аста-секин ўзгариб 
бориш жараѐни. Бу жараѐн ишқаланувчи сиртдан ашѐ ажралиб чиқишида ва 
унинг қолдиқ деформациясида намоѐн бўлади. Ишқаланиш натижасида ҳам 
емирилиш юз бериши мумкин. 
Машинадаги кўпгина узелларнинг иши деталлар туташ сиртларининг бир-
бирига нисбатан ҳаракатланиши билан боғлиқ. Бу ҳаракат кўп ҳолларда 
ишқаланиш қувватининг фойдасиз сарфланишига ва машина деталларининг 
ейилишига олиб келади. 
Ишқаланиш туташ сиртларда кечадиган кўплаб мураккаб жараѐнларга 
боғлиқлиги аниқланган. 
Ишқаланиш табиатини тушунтириш учун бир неча гипотезалар ва назарий 
асослар мавжуддир. 
Ишқаланиш турлари. Жисмларнинг нисбий ҳаракати кинематик 
белгиларига кўра ишқаланишнинг қуйидаги турлари кўпроқ учрайди. 
Тинч ҳолатдаги ишқаланиш – икки жисмнинг нисбий ҳаракатга ўтгунига 
қадар микроҳаракатларидаги ишқаланиш. 
Ҳаракатдаги ишқаланиш – нисбий ҳаракатда бўлган икки жисмнинг 
ишқаланиши. 
Сурков ашѐсисиз ишқаланиш – ишқаланувчи сиртга ҳеч қандай сурков 
ашѐси суртилмагандаги икки жисмнинг ишқаланиши. 
Сурков ашѐси бўлгандаги ишқаланиш – икки жисмнинг ишқаланувчи 
сиртига ҳар қандай сурков ашѐси суркалгандаги ишқаланиши. 
Сирпанишдаги ишқаланиш – икки қаттиқ жисмнинг ҳаракатидаги 
шундай ишқаланишки, бунда уриниш нуқталарида жисмларнинг тезликлари 
қиймати ва йўналиши бўйича ҳар хил бўлади. 
Думалашдаги ишқаланиш – икки қаттиқ жисмнинг ҳаракатидаги шундай 
ишқаланишики, бунда уриниш нуқталарида уларнинг тезликлари қиймати ва 
йўналишига кўра турлича бўлиши мумкин. 
Ишқаланиш кучи – бир жисм ташқи куч таъсирида бошқа жисмнинг сирти 
бўйлаб ҳаракатланганида юзага келадиган қаршилик; мазкур ташқи куч ана шу 
жисмлар орасидаги умумий чегарага уринма бўйича йўналган бўлади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling