Тошкент давлат техника университети


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

 
 
 
4-маъруза 
 
Мавзу: МАШИНАЛАРНИНГ ЖИСМОНАН ЕЙИЛИШИ ВА МАЪНАВИЙ 
ЭСКИРИШИ. 
 
Режа: 
1. Машиналарнинг жами ейилиши. 
2. Машина деталларининг охирги ҳолатини ва хизмат муддатини асослаш 
мезонлари. 
3. +ишлоқ 
хўжалик машиналари деталларининг чекли даражада 
ейилганини аниқлаш. 
Машинанинг жисмонан ейилиши ундаги ҳар хил элементларнинг аста-секин 
ѐки тўсатдан моддий емирилиш натижасидир. Жисмонан ейилган машина ўзига 
нисбатан қўйилган талабларни бажаролмай қолади. Жисмонан ейилиш 
фойдаланиш жараѐнида юз беради: машина ишлаѐтганида биринчи турдаги 


жисмонан ейилиш, ишламаѐтганида эса иккинчи турдаги жисмонан ейилиш 
содир бўлади. 
Биринчи турдаги жисмонан ейилишнинг асосий сабаби машинанинг 
деталлари ва бошқа элементларига тушадиган юкланишдир. Иккинчи турдаги 
жисмонан ейилишга эса ашѐларнинг атроф муҳит таъсирида коррозияланиши
уларнинг эскириши, деталларда қолдиқ кучланишлар қайта тақсимланиши ва шу 
кабилар сабаб бўлади. Умуман олганда машиналарнинг жисмонан ейилиши 
улардаги конструктив ва ноконструктив элементларнинг ейилиш йиғиндисидан 
иборатдир. 
Жисмонан ейилиш миқдорий жиҳатдан фоизларда аниқланади. бунга янги 
деталнинг ейилиши 0 фоиз деб, мазкур вазифадаги машинада бундан кейин 
фойдаланишга умуман ярамаслиги туфайли темир-терсакка жўнатиладиган 
деталларнинг ейилиши эса 100 фоиз деб қабул қилинади. 
Машиналар 
элементлари 
ейилишининг 
миқдорий 
ўлчовларидан 
машиналарни таъмирлашга тўхтатиш муддатларини аниқлаш, қачон ва қанча 
деталь келтириш кераклигини режалаштириш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш 
мумкин. Узеллар, агрегатлар ва бутун машинанинг жисмонан ейилганлиги 
даражасини миқдорий баҳолаш мураккаброқ бўлишига қарамай, бу ейилишна ҳам 
баҳолаш усуллари мавжуддир. 
Машинанинг жисмонан ейилишини бартараф этиш учун таъмирлашга талаб 
этиладиган ҳаражатлар жисмонан ейилишнинг иқтисодий ўлчови бўлиб хизмат 
қилиши мумкин. 
Машина ѐки агрегат жисмонан ейилишининг ўлчови ушбу формула 
ѐрдамида ҳисоблаб топилади: 
U
ж




100
.ч
и
T
Q
Q
Бу ерда: U
ж
- машина ѐки агрегат жисмонан ейилишининг уни ишлаб 
чиқариш нархига нисбатан фоиздаги иқтисодий ўлчови; Q
т
- машина ѐки 
агрегатнинг ситемадаги таъмирлаш нархи, сўм; Q
и.ч
- янги, мукаммалроқ 
конструкциялар пайдо бўлиши муносабати билан қийматини йўқотишини 
ҳисобга олган ҳолда жисмонан ейилганлик даражасини аниқлаш пайтида машина 
ѐки агрегатнинг тўлиқ нархи, сўм; 

- худди шундй машина ѐки агрегатларни 
таъмирлаш тажрибаси асосида аниқланадиган қолдиқ ейилишнинг нисбий 
қиймати, %.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling