Тошкент давлат техника университети


+ирқувчи аппаратларнинг сегментларини таъмирлаш


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

+ирқувчи аппаратларнинг сегментларини таъмирлаш. Сегментлар 
юқори углеродли пўлатлардан (У7; У8; 65) тайѐрланади, HRC 55-62 
қаттиқликкача тобланади ва бўшаштирилади. Уларнинг асосий нуқсонлари: 
қирқувчи қирраларнинг синиши, ўтмасланиб қолиши, махкамланган жойларининг 
бўшаши, пичоқ белининг узилиши. 
Тишларнинг тикланиши. Ишлаш жараѐнида тиш бракка чиқарилади ѐки 
нуқсоннинг хусусиятига қараб, қуйида кўрсатилган усулларнинг бири билан 
тикланади. Тишнинг «орқа» фаскаси кенглиги ўрта тупроқда ишлаганда 16° ли 
бурчак остида 6-8 мм ни, бурчаги 20° бўлиб оғир (қаттиқ тупроқда) 3-4 мм ни 
ташкил этади. «Орқа» фаскалари бундан катта бўлганда плугни ерга ботириб 
бўлмайди. Тишнинг тиғи тўлиқ ишга яроқли бўлиб, уч қисми анча ейилган бракка 
чиқарилади. 
Чўзиб тиклаш. Тиш тиғининг шакли ва фаскаси темирчилик чўзиши билан 
тикланади. Тишни чўзиш 1200°С ҳароратда бошланиб 600°С хароратда 
тугалланади. Тикланган тишнинг шакли шаблон (андоза) билан текширилади. 
Чўзгандан сўнг тиш тобланади ва бўшаштирилади. Тиш ҳавода совутилиб 350°С 
да бўшаштирилади. 
М.В. Тишларни тоблаш ва бўшаштиришдан мақсад нима?


Тиғни пайвандлаб тиклаш. Магазин материали захирасидан тўлиқ 
фойдаланилиб бўлгандан кейин тишнинг тиғларини пайвандлаб тиклаш мумкин. 
Бунинг учун бракка чиқарилган тишлардан тегишли ўчамда тасма олдиндан 
тайѐрланади. Тасмани таъмирчилик усули билан газ ѐки электр ѐй пайванди билан 
пайвандлаш мумкин. Янги ва темирчилик чўзиш усули билан тикланган тишнинг 
таъмирлашлараро ресурслари жуда оз, битта тиш ейилгунча ўртача ишлаши 1 дан 
4 гача бўлади. 
Сеялкаларнинг экиш аппаратларини таъмирлаш. Экиш аппаратларида 
айланувчи розетка тегиб турадиган жойини деворлари ейилади. Штампланган 
қутиларда ғалтаклар розеткасини ушлаб турувчи фланецлар ейилади. Шунингдек 
ғалтакларнинг четлари ейилади. Ундан ташқари сеялкаларда коррозия ва 
деформация оқибатида уруғ ўтувчилар ишдан чиқади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling