Тошкент давлат техника университети
Download 1.52 Mb.
|
tao
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ«тасдиқлайман» Ўқув ишлари бўйича ректор муовини проф. О.О.Зарипов « » август 2020 й. ОПТИМАЛ ВА АДАПТИВ БОШҚАРИШ СИСТЕМАЛАРИ фани бўйича маърузалар5А311001 –Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автомат-лаштириш мутахассислиги талабалар учун ўқув қўлланма ТОШКЕНТ-2020 Ушбу ишчи ўқув дастури ТДТУнинг 2020-2021 ўқув йили учун тасдиқланган ишчи ўқув режаси асосида тузилган бўлиб, кундузги «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш» талабалари учун мўлжалланган. Фан ўқитувчилари ва магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар фойдаланишлари учун тавсия этилади. Тузувчи: академик Юсупбеков Н.Р., т.ф.д. Абдукадиров А.А. Тақризчи: т.ф.д., профессор Исмаилов М.А. Дастур «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш» кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва факультет Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия этилган. 2020 йил "__" _________даги ___ сонли баён. Кафедра мудири: т.ф.д. А.Н. Юсупбеков Дастур «Электроника ва автоматика» факультети Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва университет Илмий-услубий Кенгашига тасдиқлаш учун тавсия этилган. Факультет декани: доц. Зикриллаев Х.Ф. КИРИШ ХХ аср иккинчи яримида тезкор ЭҲМлар пайдо бўлгани бошқариш системаларни тахлил ва синтез янги усуллари ривожланишига сабаб бўлди. Ишлаб чиқаришда ва техника қўрилмаларда одам ўрнига автоматик асбоб, микропроцессорли ускуна ва ЭҲМлар қўлланиши бошланди. Технологик жараёнларни автоматик бошқариш системалар (АСУТП) яратилиб, кенг тарқалган. Замонавий ахборотлаштириш технологиялар ривожланиб ERP, SCADA, MATHLAB системалар ишлаб чиқилиб, қўлланилишини гувоҳимиз. Уларнинг назарий асос негизларидан бири оптимал ва адаптив бошқариш назариясидир. Олдин автоматик бошқариш системаларни тахлил ва синтез усуллари икки гуруҳга бўлинарди. 1 гуруҳ – операторли Лаплас ёки z-ўзгартиришларга асосланган усуллар. 2 гуруҳ – интеграл квадратик ёки ўрта квадратик хатоларга асосланган усуллар. Уларга 3 гуруҳ – бошқариш системаларни яратишда юқорида қайд қилинган замонавий ёндошиш усуллари қўшилди. Янги мураккаб бошқариш системаларни оптимал тузиш машақатли, кўп ҳажмли ҳисоблашларни талаб қилади. Шу ҳисоблашларни ЭҲМ ёки микропроцессорлар бажаришади. ЭҲМлар ривожланган сари бошқариш назарияси ва усуллари мукаммаллашган. 3 гуруҳ усуллари фазо холатлар усулига асосланган. Бунда асосий ғойя: бошқариш ёки холат функциясига боғлиқ функционал тузилиб, устига табиий чегаралар қўйилади. Кейин вариацион ҳисоблаш усулларидан бирини қўллаб функционални энг катта (ёки энг кичик) қийматига келтиришади, яъни оптимал ечим топилади. Технологик объект ва ишлаб-чиқаришни бошқариш системаларни такомиллаштириш ҳамда фаолиятларини яхшилаш мақсадида улар тўғрисида маълумотлар ҳажмини ошириш керак. Яратилган объект параметрлари ва тавсифлари вақт сари озгина ўзгариб туради. Ташқи таъсирлар эса ихтиёрий тарзда ва катта миқдорда ўзгариши мумкин. Шу сабаблардан яратилган системанинг оптимал созланган параметрлари ўтаётган жараёнлар оптималлигини кафолатлаолмайди. Ноаниқликлар, атроф мухит шароитлар, ташқи таъсирлар тўғрисида объект қўшимча маълумотни иш жараёнида тўплаб, бошқариш сифатини ошириш учун объект мосланади, яъни адаптация принципидан фойдаланишади. Адаптация сўзи биологиядан олиниб, инсон ёки хайвон организми ташқи мухит ўзгаришларига мослашишини англатади. Бошқариш назариясида экстремал, ўзисозланувчи, ўрганадиган, ўзи ўрганадиган системалар шаклланган. Улар адаптив системалар тармоқлари ҳисобланиш мумкин. Хозирги даврда саноатда экстремал ростлагич (оптимизатор)лар кенг қўлланмоқда. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling