Тошкент давлат техника университети
Download 1.52 Mb.
|
tao
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУНДАРИЖА
Адабиёт:
Куропаткин П.В. Оптимальные и адаптивные системы: Учебное пособие для вузов. – М.: Высш. Школа, 1980. – 287с. Ю. Ту. Современная теория управления. – М.: Машинострение, 1971. – 472с. (перевод с англ. Я.Н.Гибадулина, под ред. В.В.Солодовникова) Юсуфбеков Н.Р., Маликов А. Автоматик бошқариш назарияси: 2-қисм (тасоддифий жараёнлар, импульсли ва ночизиқли системалар) ўқув қўлланмаси. – Тошкент Давлат техника университети, 1995. – 121 б. Маннапов Н.Н., Сапев М. Оптимал ва адаптив тизимлар: ўқув қўлланма. - Тошкент Давлат техника университети, 1994. – 72 б. Қўшимча адабиёт: Атанс М. и Фалб П.Л. Оптимальное управление. – М.: Машинострение, 1968. – 764с. (перевод с англ., под ред. д.т.н. проф. Ю.И.Топчеева). Д. Сю, А. Мейер. Современнная теория автоматического управления и её применение. – М.: Машиностроение, 1972. – 544с. (перевод с англ., под ред. д.т.н. проф. Ю.И.Топчеева). Юсупбеков Н.Р. Бошқаришнинг интеллектуал тизимлари ва қарор қабул қилиш. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2015. – 572 б.
Замонавий ишлаб чиқариш муракаблиги ва катталиги АСУларни яратилиб, жорий қилинишига сабаб бўлди, мақсади ишлаб чиқаришни такомиллаштириб, самарасини ошириш. 1970 йилларда АСУП ва АСУТПларни яратишда катта тажриба жамланган эди. АСУларни яратиш асосий тамойиллари: тизимли ёндошиш, уларни кўп поғонали иерархик тузилган тизимлардек тасвирлаб, оптималлик ва адаптация тамоиллари асосида шакллантириш. Йирик корхонани модель асосида бошқаришга моделни катта ўлчамлари ва ҳар хил ташқи таъсирлар, ноаниқликлар тўсиқ бўлади. Шуларни бартараф қилишни интегралашган АСУ (АСУП + АСУТП, яъни ERP + SCADA, хозир эса уларга MES ва OLAP тизимлари қўшилган)нинг кўп поғонали иерархик модели ёрдам беради. ИАСУни тўрт поғанали иерархик тизимдек таърифлаймиз ва унирнг бошқариш функциялари поғаналар бўйича қуйдагича тақсимланади: оптимал режалаш; тезкор бошқариш; жараёнларни оптьималлаш; аппарат (қурилма)лар режимларини оптималлаш. Юқори биринчи ва иккинчи поғоналарда OLAP, ERP ва MES тизимлари иқтисодий кўрсакичлар асосида бошқариш амалга оширилади. Учинчи ва тўртинчи поғоналарда бошқаришни автоматик тизимлар бажаришади. Учинчи поғонадаги бошқариш SCADA тизимлари муракаб тизимлар синфига мансуб. Бошққарилаётган технологик жараёнлар элементар (содда) ва муракаб бўлиши мумкин. Элементар жараёнлар алоҳида аппаратларда кечади, бошқариладиган ўзгарувчилар сони бир нечта, мақсадли функцияси эса қайсидир мухим кўрсаткичи. Муракаб жараёнларни аппаратлар ва агрегатлар мажмуаси (технологик линия ёки участка) амалга оширади. Жараёнларнинг ўзгарувчилар сони бўлиб, оптималлик мезони иқтисодий кўринишига айланиб келади. Тўртинчи поғонадагши бошқариш тизимлари локал деб номланади ҳамда учинчи поғананинг аппаратлар мажмуаси учун белгиланган режимларни таъминлаш учун хизмат қилишади. ИАСУни ҳар поғонасининг бошқариш тизимлариўзини вазифаларини белгтланган ишлабчиқариш ва технологик чекланмалар доирасида бажаришади. Шу жумладан тизимларни модда ва энергетик оқимлари ўзаро боғлиқ бўлишади, бундан ташқари юқоридаги кўрсатмаларига ва мақсадларига бўйсинишади. Объектни асосий мақсадга етишиши унинг бошқариш самарадорлик кўрсаткич билан таърифланади. Тизимни оптимал бошқариш масаласи (ОБМ, русча ЗОУ) самарадорлик кўрсатгичи экстремал қийматига (сифат мезонига) етишидан иборат. Оптимал бошқаришдамақсадли функциясини математик ифодалаш масаласи бошқариш тизимига қўйилган талабларни формаллаштиришдан иборат, яъни математика ва мантиқ атамалари билан тасвирлашдир. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling