Тошкент давлат техника университети


ЎТА ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ВА УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ


Download 1.12 Mb.
bet136/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

ЎТА ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ВА УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Куйдирги хавфли касаллик.


Куйдирги ўта хавфли касаллик бўлиб-ҳайвон ва одамлар орасида тарқаладиган оғирзаҳарланиш ва тери , юпқаошқозон ичак йўллари кўринишида учрайди. Бу касаллик кадим замонлардан буён учраб келади ва ҳаттоки Геппократ бу касаллик ҳақида кўп бора эслаб утган. Куйдиргининг хавфлилиги шундаки Узоқяқин утмишдан буён бу касалликка чалиниш ҳоллари ўлим билан тугаган. Узоқ тажрибалар шуни кўрсатадики касалликка қарши ўз вақтида эмлаш ўтказиш , ветеринария – санитария талабларига риоя этиш ушбу касалликнинг кескин камайишига ҳамда одамлар ва чорва молларининг ўртасида кам учрашига сабаб бўлади. Муолажалрни тўғриўтказиш, замонавий даволаш усуллрари касалликка қарши курашишда мувофаккиятли бўлиб келган.
Куйдирги касаллигини келтириб чиқарувчи таёкчалар спора холида бўлиб у ташки мухитга чидамли, зарарли таъсирлардан сақланиш учун юпқа парда бўлиб уралган бўлади. Куйдирги споралари билан ифлосланган сув, яйлов утлари ем –хашакларни чорва моллари истемол қилганда оғизОРҚАЛИҳайвонларга ўтади. Куйдиргидан улган ҳайвонларни еган йирткич ҳайвонларга, куйларга ва итларга ҳам куйдирги юқади. Сибир язваси – куйдирги касаллиги билан асосан қора моллар отлар, куй ва эчкилар, куён, мушук , чучка ва бошқаҳайвонлар касалланиши мукин. Куйдирги билан касалланган моллар тезда тиришади ва ичагидан қон кетади. Касаллик уларда асосан ёки септик формада бўлади. Чорва моллари кўпи билан 2-3 кунда баъзан эса бир неча соат ичида қирилади. Улган ҳайвонлар оғзидан, бурнидан ,ичагидан , чиқарув органларидан суюк қон окади. Шундай экан куйдирги манбаи чорва моллари десак хато қилмаган буламиз. Одамлар куйдирги касаллиги билан оғриган молларни парвариш қилганда , уларни эркалатганда узларига касаллик спораларини юктиради. Куйдирги ҳайвоннинг гўшти , жигари, бошқа аъзолари ва улардан тайёрланган махсулотлардан ўтиши мумкин. Куйдирги билан асосан чорвага яқин кишилар касалланиш эҳтимоли кўп. Куйдирги тери оркли юкганда касаллик микроблари биринчи белгилари кўрингунча бир неча соатдан 6-8 кунгача хочил бўлади. микроб юкган жой аввало кизгиш дог хосил қилади. Кичишади , ачишади ва одамни безовта қилади. Бу дог аста секин нухатдек келадиган тугунчага айланади ва тери сатхидан кутарилади. Бир неча соатдан кейин пуфакчага айланади. Пуфакча ичи олдин сарик суюклик ҳолдабўлса, кейин қон аралаш қизилқўнғир ёки қора гунафша ранг пайдо қилади. Буни ёмон пуфакчалар деб аталади. Пуфакча хадеб кичишавергач бемор уни кашийди ва унинг ёрилиб кетишигача олиб келади. Унинг урнида қора пуст пайдо бўлади , сўнгра қораяди ва катталашади, атрофида янги пуфакчалар пайдо қилади, ёрилиб кўпаяверади, яра урнида қора кўмирга ўхшаш пустлок пайдо бўлади. Яра атрофлари шишади. Шунингдек аҳамиятлики ярага игна санчсангиз оғримайди. Куйдиргининг баъзан лабда пайдо бўлиши ёман. Яра шу қадар катталашадики, бемор хатто нафас ололмай улиб қолиши мумкин. Касалликнинг енгил кўриниши тезда пайдо бўлади. Юқори температура , йўтал тутиши, кўкраг кафасида оғриқ пайдо бўлиши ва нафас олиши кийинлашади, Нафас йўлларининг яллиғланишидаги кўриниши эса оғиздаги қуруқлик, қориндаги оғриқ, қонсимон суюкликнинг оқиши билан характерланади. Куйдирги билан касалланишнинг энг ёмон оқибати кўп ҳолларда менингит билан касалланиши мумкинлигидир.
Касалликнинг олдини олишдаҳайвонларга доимий куйдиргига қарши эмлаш ишларининг олиб борилишидир. Ҳар йили бу тадбир бекаму кўст амалга оширилиши шарт. Куйдирги эҳтимоли сезилиши билан карантин эълон қилиниши шарт. Касалланган ҳайвонларни ажратиш ват езда даволаш чораларини кўриш, улган молларни четга чиқариб ташлаш ва уни ёкиб жуда катта чуқурликка кўмиб ташлаш зарур. Агарда касал мол улган жой кейинрок аниқланса у тезда ажратилиб , атроф куйдирилади, сўнгра 20
% ли натрийли аралашмаси сепилади ҳамда ўша жой кумилиб Яна дизнфекция қилинади. Соғлом моллар ҳам қайта эмланади. Касалланган одамлар эса зудлик билан шифохонага етказилиб, даволаниши шарт.
Чорва фермаларида ишлаб чиқарилаётган чорвачилик махсулотлари қаттиқ санитария назоратига олинади. Тери, жун ва мўйналар ишлаб чиқарилишда дезинфекция қилиниши назоратга олинади. Профилактик эмлашлар ўтказиш ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш кучайтирилади.
Шу кеча- кундузда туманимизда куйдирги касаллиги эҳтимолларига асосан барча чора-тадбирлар қурилмокда.
Куйдирги ўта хавфли касаллик. Буни эсдан чиқармаслик шарт. Шундай экан ҳар биримиз ўта эхтиёткор бўлишимиз, моллар парваришини кўнгилдагидай ўтказишимиз, доимий эмлашларни ўтказиб боришда эхтиёткор бўлишимиз жуда зарурдир.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling