Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трихоманиаз
Сузак (гонорея)Сузак юқумли таносил касаллиги бўлиб, асосан жинсий йўл Билан юқади. Сузак грекча «гонорея» немисча «треппер» деб ҳам аталади, яъни гоно-уруг, рея-оқиш демакдир. Сузакда асосан сийдик таносил аъзолари, баъзан тўғри ичак, куз, оғизшиллиққаватлари ҳам зарарланади, бемор сийишга кийналади, ачишишҳисси пайдо бўлади, бемор сийганидан кейин ҳам 1-2 томчи сийдик келади. Сузак простатити пала-партиш даволаниш, кўпинча пархез ва даво режимининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Эркакларда мояк ортигининг яллиғлантириб, эпидидимитга олиб келиши мумкин ва бунинг натижасида эркакларда бепуштлик келтириб чиқариши мумкин. Туғруқвақтида гонококкли инфекция онадан ҳомилага ўтиши мумкин ва боланинг кузларига етказиши мумкин. ТрихоманиазКасалликни кин трихоманадаси қўзғатади. Узоқ йиллар давомида трихоманадалар аёлларда учрайдиган одатдаги зарарсиз микроорганизмлардан деб ҳисобланиб келинган. Касаллик манбаи бемор – соғлом кишиларга жинсий йўл билан юқади, аёлларда кўпрок учрайди. Ректал ва орогинетал муносабатлар туфайли касаллик вужудга келмайди, чунки кин трихоманадаси оғизбўшлиғи ва тўғри ичакда яшай олмайди. Болаларга туғруқ пайтда бемор онадан ўтади. Трихоманадалар простата безига ҳам кириб, улар простатитга хос белгиларни юзага чиқариш мумкин. Трихоманада уретретити аксарият кам аломатли бўлиб бемор уни унча сезмаслиги ҳам мумкин, баъзан сийдик каналидан озроқ оқимтир чиқинди келади. Бемор тез-тез сияди. Уретра оғзи кизариб шишиб туради, шу соха кичишиб ачишади. Баъзан жинсий алоқа тугаши билан беморда ачишишҳисси пайдо бўлади. Ўткир трихоманадали уретритида уретрадан ажралаётган суюклик 1-2 хафта ичида уз-узидан камайиб, касаллик аломатлари барҳам топиши мумкин. Бора-бора касаллик сурункали уретритга утиб, вақти-вақти билан хуруж қилиб туради. Бундай беморлар касаллик ташувчилар ҳисобланади. Трихомониазга чалинганларнинг 40 % дан ортигида простатит борлиги кайд қилинган. Жинсий йўл билан юқадиган касалликларни олдини олишда контрацептик воситалар ишлатилади, шулардан презирвативлар фойдаланиш тавсия этилади. Бунда ВИЧ инфекцияларини олдини олишда ва ҳомиладан сақланишда фойдаланилади. Презервативларнинг ножуя таъсири аниқланмаган. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling