Тошкент давлат техника университети


Қон орқали ва жинсий йўл билан юқувчи касалликлар. ОИВ-ОИТС


Download 1.12 Mb.
bet130/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Қон орқали ва жинсий йўл билан юқувчи касалликлар. ОИВ-ОИТС


      1. Дунёнинг 197 мамлакатларида ОИТС-ВИЧ касаллиги аниқланган.

      2. Дунёда 50 млн ОИВ касаллиги аниқланган, 10 млн ОИТС касаллиги аниқланган. Дунёда 1 минутда 14 касал, 1 суткада 14 минг одам ОИВ касаллиги билан касалланади шундан Россияда кунига 200 та касал аниқланяпти.

      3. ОИТС касаллиги асосан ёшлар орасида 24 ёшгача 50 % ни ташкил қилади, 1 кунда 7 минг ёшлар касал бўлади, 1 йилда 2,6 млн ёшлар касалликка чалинади. Айрим мамлакатларда кўрсатгичи 60 %.

      4. ОИТС касаллиги жинсий йўл орқали 80 % юқумли

      5. Гиёхвандлар орасида 15 %

      6. Чала туғилган чақалоқлар орасида 1 %

      7. Ҳозирги вақтда ОИТСнинг 1 % юқумлилиги аниқланмаган. Биринчи касал АКШ да 1981 йил Сан-Франциско шахрида гомосексуалисда аниқланган.
  1. ОИТВ ва ОИТС нимани билдиради.


ОИТС-деб аталадиган касаллик асосан 2 даврга бўлинади: ОИТВ-инфекцияси ва бевосита ОИТС даври.
ОИТВ-одам организмида Иммунитет Танкислигини келтириб чиқарувчи Вирус. Асосан одамнинг иммунитет (ҳимоя) тизимига таъсир кўрсатади.
ОИТС-орттирилган Иммунитет Танкислиги синдроми. У ОИТВ инфекциясининг якуний даври ҳисобланади.
  1. ОИТВ инфекцияси ва ОИТС нинг бир-биридан фарки нима?


ОИТВ-инфекцияси инсон организмида вирус бор-у, касаллик аломатлари хали намоён бўлмаган давр.
ОИТС-касалликнинг сўнги боскичи. Бу даврда инсон организми ҳар қандай микробга бардош бериш хусусиятини йўқотади.
  1. ОИТВ инфекцияси ва ОИТС қандай аломатлар билан намоён бўлади?


ОИВ-инфекциясида одам организмига тушган вирус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтаради, лекин касаллик аломатлари деярли бўлмайди. Уни фақат лабаратория текширишлари кўрсатади. Вирус Билан организм ўртасида кураш Узоқ давом этади ва вируснинг ғалабаси билан якунланади. Шу вақтдан ОИТС даври бошланган ҳисобланади. Бу давр учун хос бўлган аломатлар йўқ. Зероки, бу давр дуч келган микроб кузготиши мумкин. Шунинг учун бу давр тузалиши кийин бўлган турли- туман касаллик аломатлари билан намоён бўлади.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling